1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни нега яхши кўришимиз керак?

09:50 / 13.12.2017 6160 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий алайҳиссаломга муҳаббат қўйишдан кўзланган энг катта фойда у зот кўрсатган йўлда ва даъват қилган динида собитқадам бўлиш, амрларига бўйсиниш ва саҳобалар сингари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ўз жонини фидо қилишга тайёр бўлишдир. Машшойихлардан бири: “Ошиқ маҳбубининг измидадир” деган экан. Набий алайҳиссаломга эргашган ва ҳар бир хатти-ҳаракатида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан андоза олаётган одам бу дунёдаги энг бахтли инсондир. Чунки Аллоҳ таоло Ўз ҳабиби соллаллоҳу алайҳи васаламни бутун инсоният учун ўрнак қилиб берган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: “Батаҳқиқ, сизлар учун Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди” (Азҳоб, 21). Шунингдек, Набий алайҳиссаломни яхши кўришдан олинадиган яна бир фойда бу Қиёмат куни у зотнинг ёнларида туриш ҳамда Жаннатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни бўлишдир.

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жума мавъизасини ўқиётганларида бир бадавий ўрнидан туриб Набий алайҳиссаломдан: “Қиёмат куни қачон бўлади?” деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: “Жойингга ўтир” дедилар. Набий алайҳиссалом ваъзни айтиб бўлгач: “Савол берган одам қани?” дедилар. Бадавий ўрнидан туриб: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен шу ердаман” деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У кунга нима ҳозирлаб қўйдинг?” деб сўрадилар. Шунда ҳалиги бадавий: “Ё Расулуллоҳ! Қиёмат кунига алоҳида тайёргарлигим йўқ. Ўқиган намозларим, тутган рўзаларим ва қилган ҳайрли амалларим у даражада кўпмас. Бироқ қалбимда Аллоҳга ва Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббатим бор” деб жавоб берди. Шунда Набий алайҳиссалом: “Қиёмат куни яхши кўрганларинг билан бирга бўласан” дедилар. Анас розияллоҳу анҳу: “Ислом келгандан бери бу кунга ўхшаш бахтли кунимиз бўлмаган. Негаки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумолардек ҳайрли амалларимиз йўқ эди. Аммо уларга бўлган муҳаббатамиз туфайли Қиёмат куни улар билан бирга бўламиз” деган эканлар (Бухорий ва Муслим). Гапнинг индаллоси шуки, икки дунё бахту-саодати эришмоғимиз, Аллоҳнинг раҳматига сазовор ва неъматларидан баҳраманд ҳамда Яратганга маҳбуб бўлишимиз ва У Зот биздан рози бўлиши – буларнинг ҳаммаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўришимизга боғлиқдир. Набий алайҳиссаломга муҳаббатимизга қараб Аллоҳ таолонинг сон-саноқсиз неъматларига эришамиз. “Маҳаббат ан-Наби” китобида: “Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббат қалблар учун озуқа, юракларга жон-оро ва иймоннинг асл моҳияти ва жону-дилидир” дейилган (116 бет). Ё Аллоҳ! Биз мусулмонларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрувчилардан қилгин! Қиёмат куни бизларни у зот билан бирга тирилтир! Жаннатда бизларни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида турувчилардан ва у зотнинг қўшниларидан қил! Омин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам ўттиз беш ёшга кирганларида қурайшликлар Каъбани қайта қуришга киришдилар. Замон ўтиши, хусусан, сел келиши давоми...

4890 20:49 / 26.11.2017
2698. Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хидридаги бокира қиздан ҳам ҳаёлироқ эдилар. Бир нарсани ёқтирмасалар, давоми...

3372 18:50 / 06.12.2017
Айрим уламолар маҳалли қиёмда туришни ножоиз деб биладилар ва бунга қатор далиллар келтирадилар.1. Бу иш бидъатдир. На саҳобалар, на тобеинлар, на улардан кейинги давоми...

944 14:00 / 22.10.2021
Маҳалли қиёмни қўллаб қувватловчиларнинг кўпчилиги ушбу ҳодисани далил сифатида келтиришади. Аммо бу ерда айрим мулоҳазали жиҳатлар бор. Биринчидан, бу йиғин давоми...

1173 13:59 / 24.10.2021
Аудиолар

120725 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42290 14:35 / 11.08.2021