1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 61-оят

09:25 / 09.09.2017 4748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч сабр қила олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ер ундирадиган нарсалардан – сабзавот, таррак, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин», – деганингизни эсланг. У (Мусо): «Яхши нарсани паст нарсага алмаштирасизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, у ерда сиз учун сўраган нарсаларингиз бор», – деди. Уларга хорлик ва мискинлик битилди ва Аллоҳнинг ғазабига қолдилар. Бу Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, набийларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу осийлик қилганлари ва ҳаддан ошганлари учундир. Бақара 61.

Маълумки, Аллоҳ таоло Бану Исроилга осмондан манн ва бедана гўштини таом қилиб тушириб берган эди. Улар ҳеч қандай машаққатсиз дунёдаги энг олиймақом таомларни хоҳлаганларича ер эдилар. Лекин пасткаш табиат шу ерда ҳам пасткашлик қилди. Бану Исроил қавми Мисрда Фиръавннинг азоби остида хор-зор бўлиб юрган пайтларидаги мош, саримсоқ каби таомларни қўмсаб қолдилар.

Пайғамбарлари Мусо алайҳиссаломдан Аллоҳга дуо қилиб, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз каби сабзавотлар сўраб беришини талаб қилдилар. Улар:

«Эй Мусо, бир хил таомга ҳеч сабр қила олмаймиз, Роббингга дуо қил, бизга ер ундирадиган нарсалардан – сабзавот, таррак, саримсоқ, мош, пиёз чиқариб берсин», – дейишди.

Мусо алайҳиссалом:

«Яхши нарсани паст нарсага алмаштирасизларми? Бирорта шаҳарга тушинг, у ерда сиз учун сўраган нарсаларингиз бор», – деди».

Яъни «Манн ва бедана каби олиймақом, яхши таомларни мош, бодринг, пиёз каби паст нарсаларга алмаштиришни сўрайсизларми? Сиз сўраётган нарсаларни хоҳлаган шаҳарга бориб, топсангиз бўлади-ку!» – дедилар. Шундан сўнг:

«Уларга хорлик ва мискинлик битилди ва Аллоҳнинг ғазабига қолдилар».

Яъни Бану Исроилга хорлик ва мискинлик ёзилди ва улар Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар. Уламоларимизнинг айтишларича, бу иш Мусо алайҳиссаломдан кейинги даврларда рўй берган. «Нима учун уларга бундай хорлик раво кўрилди?» деган саволга ояти карима:

«Бу Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари, набийларни ноҳақ қатл этганлари учундир. Бу осийлик қилганлари ва ҳаддан ошганлари учундир», – деб жавоб қилмоқда.

Ояти кариманинг ушбу парчасида Бану Исроилнинг жиноятларидан тўрт хили зикр этилмоқда:

1. Аллоҳнинг оятларига куфр келтирганлари.

2. Пайғамбарларни ноҳақ қатл этганлари.

3. Исёнга кетганлари.

4. Ҳаддан ошганлари.

Ушбу хилдаги жиноятларни содир этганлари учун Бану Исроилга хорлик ва мискинлик ёзилди ҳамда улар Аллоҳнинг ғазабига лойиқ бўлдилар.

Ҳеч бир уммат ўз тарихида Бану Исроилчалик қаттиқ куфрга кетмаган, тажовузкорлик қилмаган ва ҳидоятни инкор этмаган. Улар ўзларининг бир қанча пайғамбарларини ўлдирдилар, сўйдилар ва арра билан арралаб ташладилар. Бу эса ҳақ йўлга чақириб келган зотларга нисбатан қилинган энг ашаддий тажовузкорлик ҳисобланади. Уларнинг кофирлиги энг ёмон кофирлик, уларнинг тажовузкорлиги энг ёмон тажовузкорлик ҳисобланади.

Аммо уларнинг даъволари оламни тутар эди. Улар: «Дунёда фақат бизгина тўғри йўлда юрибмиз, бошқалар адашувда, биз Аллоҳнинг танлаб олган бандаларимиз, бошқалар биз учун эшак. Фақат бизгина қилган иши учун савоб оладиган халқмиз. Фақат бизгагина Аллоҳнинг фазли етади», – дейишади.

Келаси оятда Қуръони Карим уларнинг бу даъволари бекор, айтаётган гаплари ёлғон эканини баён этади. Аллоҳга бўйсунишга бориб тақаладиган иймоннинг асли бир, ақийданинг асли бир эканини тушунтиради. Аллоҳнинг фазли баъзи бир ирқларгагина хос эмас, балки иймон келтириб, амали солиҳ қилган барчага баробар эканини англатади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга ташламанг. Яхшилик қилинг, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севадир. Бақара 195.Бу ояти каримада Аллоҳ давоми...

8509 11:20 / 03.02.2018
Набийлари уларга .Албатта, Аллоҳ Толутни сизга подшоҳ қилиб юборди,, ndash деди. Улар .У бизга қаёқдан подшоҳ бўлсин Ваҳоланки, подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз. давоми...

4256 09:55 / 30.03.2018
Эй иймон келтирганлар Сизга ўлдирилганлар учун қасос фарз қилинди ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл. Кимга ўз биродаридан бирор нарса афв қилинса, бас, маъруф ила давоми...

5973 08:35 / 16.01.2018
Одамлар ичида дунё ҳаётидаги гапи сени ажаблантирадиганлари бор. У қалбидаги нарсага Аллоҳни гувоҳ ҳам қилади. Ҳолбуки, у ашаддий хусуматчидир. Бақара 204. Бу ояти давоми...

4910 08:05 / 11.02.2018
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021