1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 168-оят

08:10 / 04.01.2018 4161 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар. Ва шайтоннинг изидан эргашманглар, чунки у сизларга очиқ-ойдин душмандир. Бақара 168. 

Ушбу ояти каримада Аллоҳ таоло фақат мўминларни эмас, балки барча одамларни ҳалол-пок нарсаларни ейишга даъват қиляпти. Аллоҳ таоло ер юзидаги бандалари учун яратган ноз-неъматларининг ҳалол-покларидан ейишга умумий рухсат бермоқда. Ҳалол-пок неъматларни номма-ном санаб ўтиришнинг ҳожати йўқ, улар кўп. Ҳаром, нопок нарсалар жуда ҳам оз, кези келганда, улар санаб ўтилади.

«Ҳалол» сўзи луғатда «ечилган» деган маънони билдиради. Чунки ҳалол нарсадан ман қилиш тугуни ечилган бўлади. Ислом динида ейиладиган нарсанинг ҳалол бўлишига катта аҳамият берилади. Жумладан, ушбу оятда ҳам бу нарса алоҳида таъкидланмоқда.

Ўтган аҳли солиҳларимиздан Саҳл ибн Абдуллоҳ:

«Нажот уч нарсада – ҳалол ейиш, фарзларни адо этиш ва Набий алайҳиссаломга эргашишдадир», – деганлар.

Ояти каримада шайтоннинг изидан эргашиш ҳалол-пок ризқларни ейишга зид қилиб қўйилмоқда. Яъни бу «Шайтоннинг йўлида юрганларгина ҳалол-пок емайдилар», деганидир. Шайтон инсонларга ҳалол едирмаслик билан уларни Аллоҳнинг итоатидан чиқаради. Шайтоннинг етовига тушиб қолган нодон инсон эса ҳалол-ҳаромни фарқламай, нақадар улкан гуноҳ қилаётганини ўзи билмайди, ҳатто ҳис этмайдиган даражага тушади. Унга ҳаромни емасликни насиҳат қилсангиз, «Есам нима бўпти?» дейди. Мана шу ҳоли унинг шайтон етовида эканига далилдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шоядки, ҳидоят топсангиз, деб Мусога Китобни ва Фурқонни берганимизни эсланг Бақара 53. Бу ҳам Бану Исроилга берилган улуғ неъматлардандир. Уларга пайғамбар этиб давоми...

4584 09:10 / 01.09.2017
Улар Роббларига албатта рўбарў бўлувчи ва албатта Унга қайтиб борувчи эканларига ишонганлардир. Бақара 46. Ушбу ишонч, яъни бир кун келиб, Яратганга рўбарў бўлишга, давоми...

4498 10:05 / 26.08.2017
Албатта, муслимлар ва муслималар, мўминлар ва мўминалар, давомли итоаткор эркаклар ва давомли итоаткор аёллар, садоқатли эркаклар ва садоқатли аёллар, сабрли давоми...

80678 12:01 / 27.06.2017
4. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.Бизда .ибодат, деганда, фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, зикр, Қуръон қироати каби нарсалар давоми...

5246 18:10 / 20.03.2017