1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

1 - 1. Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир

18:05 / 20.03.2017 4397 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

АЪУУЗУ БИЛЛААҲИ МИНАШ ШАЙТОНИР РОЖИЙМ

Қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман.

Шайтон Аллоҳга исён қилиб, Одам Атога сажда қилмай, гуноҳкор бўлгани учун Аллоҳ уни лаънатлаган, ҳузуридан қувган ва раҳматидан узоқ қилган. Мазкур маъноларнинг барчаси «рожийм» сўзида ўз ифодасини топган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда:

«Агар Қуръон ўқисанг, шайтонир рожийм ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳини сўрагин», – деган.

Шунинг учун ҳар бир Қуръон ўқувчи киши қироатни «Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм» билан бошламоғи лозим, акс ҳолда гуноҳкор бўлади.


Роҳман ва Роҳийм Аллоҳнинг номи ила (бошлайман).

Аллоҳ таоло Ўз Китобини «Бисмиллаҳ» билан бошлагани мусулмонларга ўрнакдир, яъни улар ҳам ўз сўзларини ва ишларини доимо «Бисмиллаҳ» билан бошламоқлари лозим.

Набий алайҳиссалом ўз ҳадисларидан бирида:

«Эътиборли ҳар бир иш «Бисмиллаҳ» билан бошланмас экан, унинг охири кесикдир», – деганлар. Яъни унинг баракаси бўлмайди, охирига етмайди.

الْحَمْدُ للّهِ رَبِّ الْعَالَمِينَ۝

1. Ҳамд оламларнинг Робби – Аллоҳгадир.

«Барча мақтов, шукрлар оламларнинг тарбиячиси Аллоҳга бўлсин».

Оламларни яратгани учун ҳам, уларнинг тарбиячиси бўлгани учун ҳам, улардаги барча жонзотларга ҳаёт, ризқ-рўз берувчи бўлгани учун ҳам Аллоҳ барча ҳамду саноларга сазовордир.

(Фотиҳа сураси, 1-оят)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ва Мусо билан қирқ кечага ваъдалашганимизни, укетганидан сўнг золим бўлган ҳолингизда бузоқни илоҳ тутганингизни эслангСўнгра ўшандан кейин ҳам сизни афв этдик, давоми...

4461 09:05 / 31.08.2017
Қачон иймон келтирганларни учратсалар .Иймон келтирдик,, ndash дерлар, шайтонлари билан холи қолганларида эса .Албатта, биз сизлар биланмиз, биз истеҳзо давоми...

6130 12:15 / 04.07.2017
2 7. Аллоҳ уларнинг қалбларига ва қулоқларига муҳр босган ва кўзларида парда бор. Ва уларга улкан азоб бордир.Кофирларнинг ўз қилғиликларига яраша, давоми...

5001 16:46 / 11.05.2017
4. Фақат Сенгагина ибодат қиламиз ва фақат Сендангина ёрдам сўраймиз.Бизда .ибодат, деганда, фақат намоз ўқиш, рўза тутиш, зикр, Қуръон қироати каби нарсалар давоми...

5124 18:10 / 20.03.2017
Аудиолар

211043 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130303 14:35 / 11.08.2021