1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

ОНАЖОН, НАМОЗ ВАКТИ ЎТИБ КЕТМАДИМИ?

15:43 / 28.04.2017 4749 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўтган асрнинг аввалги йилларида яшаб ўтган Шайх Шомил рус истилосига қарши 25 йил шиддатли кураш олиб борди. Босқинчиларнинг сон-саноқсиз сараланган қўшинларини ер тишлатди. Унинг ҳар қилич сермашида, албатта, душман чопилар эди. Уни кўрганда рус аскарлари беркинишга жой қидириб қолишарди... Шиддатли жангларнинг бирида Шайхнинг кўкрагига найза санчилди. У совуққонлик билан найзани суғуриб олиб, четга улоқтирди. Сўнг яраланган шер янглиғ жангни янада қаттиқроқ давом эттирди. Унда бир томондан яранинг, иккинчи томондан аввалги жангда ҳалок бўлган дўсти ғозий Муҳаммаднинг алами бор эди. Душман тумтарақай бўлиб кетди. Кеч киргач, Шомил бирдан кўздан йўқолди. Ўша ердаги бир масжид муаззини 

унинг ярадор эканини пайқаб, ортидан кузатиб юрган эди. Атрофни қоронғулик қоплагач, муаззин Шомилни душман кўзидан четроқдаги ғорга яширди. Сўнг Шайхнинг ярадор бўлганини унинг қайнотаси Абдулазиз Афандига хабар қилди. Абдулазиз Афанди Доғистоннинг катта табибларидан эди. У Шомилни ғорда туриб, ўт-гиёҳлар билан даволади. Аммо яра жуда хавфли эди, шунинг учун Шомилни қишлоққа олиб тушишга мажбур бўлишди. Сўнг яна муолажани давом эттирди.

Орадан йиғирма беш кун ўтиб, муолажа таъсирини кўрсатди. Шайх Шомил кўзини очди. Кўзини очиб, тепасида турган онасини кўрди. Шунда унинг илк айтган сўзи ушбу бўлди: 

- Онажон, намоз вақтини ўтказиб юбормадимми?

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз яшаётган хилқат гўё жим тургандек туюлади бизга. Аслида, нимаики Аллоҳ томонидан яратилган экан, демакки, у Парвардгорга ҳамд айтади, чексиз тасбеҳдадир. давоми...

4859 15:44 / 28.04.2017
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтди Мўминлар ҳар доим Аллоҳга таваккул этадиларrdquo ОлиИмрон сураси, 122оят. Аллоҳ таоло айтди Кимдаким Аллоҳ таолога таваккул этса давоми...

3672 15:32 / 28.04.2017
Дунёнинг турли хайрия ташкилотларидан келадиган пулларни тақсимлаш бўйича иш юритадиган корхоналар ҳар бир мамлакатда бор. Ўзбекистонда ҳам ана шундай ишларни давоми...

10222 15:41 / 28.04.2017
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг устларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилишди. давоми...

2886 15:10 / 28.04.2017