1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

ЧИРОЙЛИ ХОТИМА

15:42 / 28.04.2017 3915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бундан бир неча ой муқаддам Бухородан икки киши пойтахтимизга меҳмон бўлди. Агар бир воқеа рўй бермаганида, бу оддий бир меҳмондорчиликдан бошқа нарса бўлмасди. Аммо воқеанинг қиймати инсофи бор ҳар қандай инсонни ларзага солади. Бухоролик меҳмонлар ўз юмушларини битказиб Чорсуга тушишибди. Пешин вақти бўлгани учун намозни Хўжа Аҳрор Валий жомеъ масжидида ўқишга ҳозирлик кўрибди. Пешиннинг аввалги тўрт ракаат суннатини ўқиб бўлгач, одатдагидек фарзга такбир туширилибди. Икки мусофир ёнма-ён бўлиб жамоат сафига қўшилишибди. Имом орқасида ихлос ила бошлар эгилиб саждалар қилинибди. Бошлар тўртинчи ракаат учун саждадан узилибди. Бироқ ҳалиги меҳмонлардан бирининг боши саждадан кўтарилмабди. Кимлардир бу ҳолдан қаттиқ таажжубга тушгани аниқ. Баъзилар эса хушъуси устунлик қилиб буни сезишмаган ҳам. Икки ёнга салом берилибдики, мусофир бошини саждадан кўтармабди. Бундан ҳайрону лол бўлган шериги минг бир ҳайрат ичра секин туртса, меҳмон шилқ этиб ёнбошига йиқилибди. Унинг жонини Яратганнинг инояти билан Ўлим фариштаси учинчи ракаатнинг саждасидаёқ руҳлар дунёсига кўтариб улгурган эди. Руҳлар дунёсида бу мужда малоикалар томонидан қарши олинган бўлса, не ажаб. ... Нафси ожизимиз билан кўп ишлар қилиб юборамиз. Дунёнинг ишларига ғарқ бўлиб кетганимизда шу ва шунга ўхшаш ҳикоятлар қалбимизни тергай бошлайди. Дунё ғамини бир оз бошимиздан кўтариб, охират ғамини қалбимизга ўрнатган Роббимиздан иймон калимасини айтиб жон беришни сўраб ёлворамиз. Инсон барибир ўлим шарбатини тотиб кўрар экан, тотгувчи соатимиз сажда маҳалига келига тўғри келишини ич-ичимиздан истаймиз. Бунинг учун эса Аллоҳ таолога, Унинг Расулига яқийн бўлайлик. Қуръон ва ҳадис ҳукмларини ҳаётимизга тадбиқ қилиб яшаган ҳолимизда инша Аллоҳ бухоролик биродаримизнинг ширин ўлими бизга ҳам насиб этади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суюкли дўстим Тасаввур қил, бироздан сўнг ҳузурингга Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам кириб келадиларhellip Сен ҳеч хаёлингга келтирмаган давоми...

2782 15:33 / 28.04.2017
Кўп инсонлар учун ҳаётда зарурий эҳтиёжлар бўлган ейиш, ичиш, турмуш қуриш, молдунё тўплаш асосий мақсадлар бўлиб қолган. Яна бир тоифа эса олдиларига юксак давоми...

2965 15:09 / 28.04.2017
Бир киши Жаъфар ибн Муҳаммаднинг олдига келиб, фақирликдан шикоят қилди. Шунда Жаъфар ибн Муҳаммад унга қуйидаги шеърни ўқиб берди Бир кун қийналиб қолиб, бетоқат давоми...

2707 15:13 / 28.04.2017
Аллоҳ таоло айтади .Молдунёларингизни ораларингизда ноҳақ ndash ҳаром йўллар билан емангиз.., Бақара сураси, 188. Яъни, бирбирингизнинг молингизни ndash ҳаққингизни давоми...

3293 15:23 / 28.04.2017