1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Бу мушукни ким сотиб олади?

15:09 / 28.04.2017 3325 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакр ибн Айёш шундай ривоят қилади: “Куфада бир киши бор эди. Тирикчилик қилишга жуда қийналиб қолди. Ризқ топиш мақсадида иш излаб сафар қилди ва касб қилиб, уч юз дирҳам пул ишлади. Ўша пулга чопқир туя сотиб олди. Сотиб олган туясининг думи кесилган ва туклари жуда ҳам кам, аммо чиройли, гўштдор туя эди. 

Туя йўлда келаётганда қилиқ чиқариб, ҳалиги одамнинг асабини бузди. Аччиғи чиққан бояги киши жаҳл устида: “Агар сени Куфага етиб борган куним бозорга олиб бориб бир дирҳамга сотмасам, хотиним уч талоқ бўлсин” деб қасам ичди. Ўзига келгач, айтган гапига кўп афсус қилди. Уйига етиб келиб, бўлиб ўтган ҳодисани хотинига айтиб берди. Хотини битта мушук топиб келди-да, туянинг бўйнига боғлаб қўйди ва эрига: “Ҳозироқ бозорга бориб, “Ким бу мушукни уч юз дирҳамга, туяни эса бир дирҳамга сотиб олади? Иккисини ажратмасдан бирга сотаман” деб жар солинг” дея маслаҳат берди. Эр хотини айтгандай йўл тутди. Шунда бир аъробий келиб, туянинг у ёғидан - бу ёғидан айланиб ўтиб, кўрди. Унинг семизлиги ва чопқирлигига ҳавас қилиб: “Бўйнингдаги мана бу нарса бўлмаганда ўзинг жуда чиройли туя экансан!” деди. 


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг устларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилишди. давоми...

2886 15:10 / 28.04.2017
Қиёмат куни Аллоҳнинг тақдирида, Лавҳул маҳфузда ёзиб қўйилган. Аллоҳ таоло ўзи хоҳлаган куни биз яшаётган дунёни тўхтатади. Биз бу воқеани дунёвий ҳолатларга давоми...

5535 15:39 / 28.04.2017
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман. Менга биринчи бўлиб салом берган кишини, менга мажлисда силжиброқ ўтириб жой давоми...

3045 14:55 / 28.04.2017
Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. Лекин мусулмоннинг аркони эса уни ҳамиша лозим давоми...

3928 14:56 / 28.04.2017