1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Намоз, намоз, намоз!!!

14:56 / 28.04.2017 3873 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Исломнинг аркони билан мусулмоннинг аркони ўртасида фарқ бор. Исломнинг аркони бешта экани ҳаммага маълум. Лекин мусулмоннинг аркони эса уни ҳамиша лозим тутадиган, бирор бир ҳолатда ҳам ундан ажрамайдиган нарсадир. У шаҳодат (яъни, иймон) ва намоздир. Аслида мусулмон кишининг зиммасида беш арконнинг барчасига иймон келтириш фарз бўлсада, лекин амалга келганда гоҳида (маълум сабабларга кўра) шаҳодат ва намоздан бошқаси мусулмондан соқит бўлиб туради. (Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий)

Намознинг фарзлиги шу даражадаки, бирон-бир ҳолда ҳам бандадан соқит бўлмайди. Киши камбағал бўлса унга закот бериш фарз эмас, ҳажга қодир эмас кишига ҳаж фарз эмас, касал ёки мусофирга рўза тутиши фарз бўлмайди. Аммо буларнинг бирортаси намозни соқит қила олмайди. Туришга қодир эмас киши ўтириб, ўтиришга қодир эмас киши ётиб, имо-ишора билан ўқийди дейилган. Баъзи уламолар имо-ишорага қодир эмаслар кўз қараши билан рукуъ, сажда қилади, ҳатто қалбидан намоз амалларини ўтказиб бўлса ҳам ўқийди, деганлар. 

Дарҳақиқат намоз ўта муҳим ибодат бўлиб, банда билан Роббиси ўртасидаги воситадир. Агар банданинг намози яхши бўлса, Аллоҳ билан унинг ўртаси яхши бўлади. Натижада Аллоҳ таоло у билан бошқа бандаларининг ўртасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди.

Юнус ибн Убайд: “Банданинг икки хислати бор, агар улар ислоҳ бўлса, бошқа барча ишлари ислоҳ бўлади. Намози ва тили”. 

Жаннат аҳли дўзах аҳлидан: «Сизларни дўзахга нима киритди?» деб сўраганларида, уларнинг биринчи айтадиган сўзлари ҳам «Бизлар намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик», (Муддассир; 42-43) деб жавоб бериш бўлади.

Минг афсус, кўпчилик намозхонлар намоздаги зикрларни тўғри талаффуз қилмайдилар. Қироат, сано, такбир ва ҳ. к.з.лардаги айрим камчиликлар намозни буткул бузиб юборади. Ҳатто баъзи жойларда имомга иқтидо қилганда, қироат ёки такбирлар намозга яроқсиз бўлгани сабабли намозни қайта ўқишга мажбур бўлган ҳолларимиз ҳам бўлиб туради. Бунга беэътибор бўлмаслик керак, чунки Қиёматда иймондан кейин намоздан сўраламиз.

Намознинг шаъни улуғ эканини унутмайлик!!!


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз ибн Касир quotАлбидоя ванниҳояquotда ушбу ривоятни келтирган quotБасра қозиси Иёз ибн Муовия алМузанийнинг ақлзаковати одамлар орасида зарбулмасал бўлиб кетган давоми...

3116 15:15 / 28.04.2017
Ким бир мўминни қасддан ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннамдир. Унда абадий қолур. Унга Аллоҳнинг ғазаби ва лаънати ёғилур. Ва Аллоҳ унга улкан азобни тайёрлагандир. давоми...

3022 14:54 / 28.04.2017
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади Мен тўрт кишини тақдирлашга ожизман. Менга биринчи бўлиб салом берган кишини, менга мажлисда силжиброқ ўтириб жой давоми...

2982 14:55 / 28.04.2017
Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади Бир кеча тушимда бир кимсанинг кулфатга учраган кимсага ёрдам берrdquo, деётганини кўриб, уйғониб кетдим ва қаранглар, давоми...

2953 14:50 / 28.04.2017
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021