1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

4 ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими

20:08 / 26.04.2016 18235 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Муҳтарам Шайх жаноблари! Биродаримизнинг аёллари 4 ҳафталик ҳомиладор эканлар. Аёлнинг оёқларидаги томирлар ҳомила сабабли қаттиқ шикастланиш арафасида эмиш. Аёл саломатлигини асраш мақсадида мазкур 4 ҳафталик ҳомилани олдирса бўладими, яъни бунинг шаръий ҳукми қандай?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аллоҳнинг шариати бўйича иш тутишга ҳаракат қилиш катта бахтдир. Аллоҳ ўша бахтдан баҳраманд бўлишни насиб этсин!
Бу саволга «Мажмаъу Фатово аш-Шаръийя» номли китобда мўътабар фуқаҳолар гуруҳи, томонидан берилган фатво ила жавоб беришга ижозат этгайсиз:
«Ҳомиласига бир юз ўн кун тўлган аёлнинг ҳомиласини олдириш мумкин эмас. Фақатгина онанинг ҳаёти ҳомила туфайли муҳаққақ хатарга дуч келсагина рухсат берилади.
Ҳомила қирқ кунлик бўлишидан олдин эр ва хотиннинг розилиги ила уни олдирса бўлади.
Ҳомила қирқ кунликдан ўтса ва бир юз йигирма кунга етмаса, фақат қуйидаги икки ҳолатдагина уни олдириш жоиз бўлади:
Агар ҳомиланинг қолиши онага чидаб бўлмайдиган равишда қаттиқ зарар етказадиган ёки туғишдан кейин ҳам давом этадиган бўлса.
Агар бола жисмида, ақлида тўғриланмайдиган камчилик ва нуқсон билан ту-ғилиши аниқ бўлса.
Ҳомилани олдириш зарурлигига камида учта адолатли мусулмон мутахассис табиблар гуруҳи иттифоқ қилиши лозим».
Биз ўзимиздан қўшимча қилмоқчимизки, бу ишда ота-она ҳам, табиблар ҳам Аллоҳга тақво қилиш аососида иш тутсинлар. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Мен 29 ёшимдан бошлаб намоз ўқишни бошладим. Ўн йиллик намозим қазо бўлган. Қазо намозларини қандай адо этайЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Қазо намоз давоми...

4557 20:09 / 27.04.2016
СаволЭркак кишини никоҳи ўтгандан сўнг 40 кун чилла деб шомдан сўнг кўчага чиқмаслиги тўғримиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф mdash Шариатда бундай кўрсатма йўқ.

6132 09:30 / 09.11.2017
14савол .Солиҳа аёл Қиёмат куни золим, жиноятчи, мушрик эри билан дўзахда бирга бўладими, Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймАлҳамдулиллаҳ ва соллаллоҳу васаллама ва давоми...

4064 09:00 / 01.02.2023
Ассалому алайкум Минг бор узр, агар бу савол қайтарилган бўлса, тополмадим. Умра зиёратида, сочни калга олдиришади, лекин мен оддийгина калталатганман. Яқинда яна давоми...

3906 07:24 / 23.10.2018
Аудиолар

211002 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130262 14:35 / 11.08.2021