1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ba’zan o‘zi namoz o‘qimaydigan insonlarning uyiga, to‘ylariga borib qolamiz

21:31 / 27.04.2016 4407 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ- Баъзан ўзи намоз ўқимайдиган инсонларнинг уйига, тўйларига бориб қоламиз. Шунда у ердаги таомлар ҳалол ёки йўқлигини билмаймиз. Шу сабабдан ўша таомларни емасликка ҳаракат қиламиз. Бироқ кўпчиликнинг кўзига бу хунук кўринади. Мана шундай вазиятда қандай йўл тутиш керак (бормасангиз хафа бўлишади).

ЖАВОБ –Албатта намоз ўқиш ниҳоятда яхши иш, ҳар бир вояга етган мукаллаф бўлган, эркак аёл мўмин-мусулмон намоз ўқиши фарз. Бу жуда ҳам улуғ нарса намозни тарк қилиш қандай гуноҳ эканлигини ҳаммамиз яхши бил амиз. Лекин шу билан бирга айтиб ўтиш керакки намоз ўқимайдиган инсонларнинг таомлари ҳалол эмас ёки шубҳали деган гапни ўйлаб гапириш керак бўлади. Бу маънода таомни ҳалол ёки ҳаром бўлиши, таомнинг ўзини жисмига қараб яъни асли ҳалол нарсами, ҳаром нарсами эканлигига қараб ҳамда унинг касбига қараб, ҳалол касбдан олинган таомми ёки харом йўлдан топилган пул билан олинган таомми эканлигидан билинади. Саволда ўша иккинчи маъно эслатилаяпти, яъни ҳалол ёки харом эканлигини билмаймиз дегани, топиши ҳалолми ёки ҳалол эмасми эканлигини билмаймиз деган маънода бўлади. Бундай шубҳали нарсалар ёки топиши мутлақо харом ҳалол аралашмаган ҳалол топадиган ери йўқ деган жойларга бормаслик керак, узр айтиш лозим бўлади. Энди шубҳали бўлган жойларда аввалларда ҳам айтиб ўтилган, ҳалол нарсаси ҳам бўладиган бўлса ана шу нарсани ҳалолдан бўлган деган эътиқодни қилинади. Ва борганда ундай овқат емай туришликни ҳунук кўринадиган бўлса, ўша дастурҳонда турган нарсадан ҳалол деб эътиқод қилган маъноларини яъни тушунчаси шунга етганлигини тановул қилса айби йўқ, чунки умумий қоида ҳалиги. Харом билан ҳалол аралашган пайтида ҳалолни эътиқодини бу тарфдаги одам қилаверади. Ундай тўй-тўлқин қилиб хайри-садақа қилаётган одамларга эса хъаром нарсани аралаштирмаслик қаттиқ таъкидланади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Буржларга ишониш тўғрими Бир ёшни иккинчи ёш билан тўғри келиш келмаслигини билиш учун кўплар бурждан давоми...

4983 21:12 / 22.04.2016
СаволАссалому алайкум Ҳурматли устозлар, бир танишим Самарқанд вилоятига борибди, у ерда кичкина ховузча бор экан расмда кўрдим. Шу ховузчада сув бўлиб, одамлар давоми...

5484 13:30 / 30.03.2018
Ҳурматли Шайх ҲазратлариМени бир саволим бор эди Сизга, агар имкониятингиз бўлса аниқлик киритиб берсангизсўнгги вақтларда интернет тармоғида жуда кўп давоми...

5247 21:07 / 25.04.2016
СаволҲазрат Намоз укиётган вактимда иложи борича хушъу билан укишга харакат киламан лекин буни хар доимхам эплай олмайман нималарнидир уйлаб баъзида адашибхам давоми...

7636 07:48 / 01.08.2017