1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Уйда мушук боқиш мумкинми?

20:09 / 26.04.2016 21697 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ислом динида хонадонларда мушук боқиш ҳақида қандай фикр ва қарашлар бор? Уйда мушук боқиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мушук боқиш мумкин, боқилган ҳам. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мушуклар ҳақида «у сизларнинг атрофингизда айланиб юрадиган ҳайвонлардан» деб яхши гапларни айтганлар.Саҳобалардан Абдураҳмон ибн Саҳл мушукларни яхши кўриб, боқиб юрганлари учун Пай-ғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан «Абу Ҳурайра» деган куняни олганлар, яъни «мушукчанинг отаси» деган маънода кунялаганлар. Ана шу маънода мушук уй ҳайвони сифатида боқилиши мумкин, бу маънода ҳеч қандай ман қилиш йўқ. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Тeмур тузликлариrdquo китобида Ҳиндистонга юриш олдидан Амир Тeмур Шундай дeйди Юриш олдидан Қуръондан фол очайлик шунга қараб ҳаракат давоми...

4490 10:35 / 07.07.2018
Ассалому алайкум шайх ҳазратлариИслом дини учун қилаётган ишларингиздан Роббимнинг Ўзи рози бўлсин, бу килаётган ишингизда бардавом айласин Сиҳатингиз зиёда давоми...

5388 21:03 / 25.04.2016
САВОЛ Мен яхши ниятлар билан хусусий туғруқхона очган эдим. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ҳали дунёга келмаган болаларни оналаридан жудо қилишимизга давоми...

4989 18:51 / 26.04.2016
Чақалоқларни эмлатиш ширк эмасмиБу саволни тагида савол бор у дегани нима дегани. Чақалоқни эмлатиш келажакда касал бўлмаслигини олдини олиш ҳисобланади. Ҳамма давоми...

3858 15:01 / 26.04.2016
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021