1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Имтиҳонда алдов

21:17 / 24.04.2016 2386 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Талабаларнинг имтиҳон асносида турли йўллар билан имтиҳондан ўтишга ҳаракатларига дин қандай қарайди? Имтиҳонларнинг қийинлигиини ҳисобга олиб уларга ёрдам бериш жоизми?

Жавоб: Маълумки, ҳамма соҳада алдов ҳаромдир. Бу тўғридаги имом Муслим ривоят қилган ҳадис барчага тушунарли: “Ким бизни алдаса, биздан эмасдир”. Бу ҳақиқатга хилоф бўлган ҳамма нарсага тааллуқли ом ҳукмдир. Алдов, ҳийла ишлатган киши гуноҳкордир. Унга бу алдовида ёрдам берган эса унинг гуноҳида шерикдир. Имтиҳоннинг қийинлиги алдовни оқлаши жоиз эмас. Имтиҳон аслида тиришқоқ ва билимлиларни бошқалардан ажратиб олиш учун жорий қилинган. Дин муомалада булар ўртасини тенг ҳисобламайди. Соғлом ақл ҳам бу тенгликка рози бўлмайди. Аллоҳ таоло айтади: “Балки Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларни ерда бузғунчилик қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмизми?! Балки Биз тақводор зотларни фисқу-фужур қилиб юрган кимсалар каби қилиб қўюрмизми?! (Йўқ! Асло ундоқ бўлмас!)” (Сод сураси, 28-оят). “Айтинг: «Биладиган зотлар билан билмайдиган кимсалар баробар бўлурми?!” (Зумар сураси, 9-оят).

Имтиҳонлар ва бошқа жойларда ҳийла-найранг ва алдовларнинг ёйилиши жамиятда тарқаётган энг разил ишлардан бўлиб, бунда ботил олдинга ўтиб, ҳақиқат чекинади. Ишлари лойиқ бўлмаганларга топширилган, мезонлари тескари жамият узоқ яшамасликка маҳкум. Ҳадиси шарифларда келган қиёмат аломатларидан бири ҳам ана шундай омонатларнинг зое бўлишидир. Шунга биноан мутахассислиги қалбаки бўлган инсоннинг амалга миниб, сохта диплом билан тирикчилик қилиши ҳам ножоиз. Ҳалол бўлмаган нарсалар билан ўсган гўштга энг афзал жой дўзахдир. Аллоҳ таоло айтади: “(Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз қилган ишлари билан хурсанд бўладиган ва қилмаган ишлари билан мақтовлар эшитишни яхши кўрадиган кимсалар азобдан йироқ макондалар, деб ўйламанг! Улар учун аламли азоб бордир”. (Оли Имрон сураси, 188-оят).

Агар бу одам бошқалар бажарганидек ишни бажарса, бу ишда дипломининг ўрни бўлмаса, у ҳолда фосид ижарада ишни бажариб қўйиб, мислий ишҳақига эга бўлган кишига ўхшайди. Яъни ўша ишга олган ишҳақигина унга ҳалолдир ва бу амалида давом этиши мумкин эмас.


Валлоҳу аълам.


Мубашшир Аҳмад тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Мен асалари боқаман табиийки асаларига емиш бераётганда чақиш эҳтимоли бор. Агар ари чақса роaposза бузиладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ Йўқ

4373 09:05 / 08.06.2018
САВОЛ Ассалому алайкум Ҳазрат, менинг саволим шундай эди жаннатда ҳам кўпайиш фарзанд кўриш борми Агар иложи бўлса, шу ҳақда батафсилроқ маълумот олса бўладиган давоми...

3820 20:48 / 24.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари.Мен ҳозирда Германияда таҳсил оляпман ва бир мусулмон курсдошим бир мусулмон бўлмаган йигитга турмушга чиқмоқчи. давоми...

3972 18:56 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Намозни янги ўрганган ёшлар интернетдаги турли ижтимоий сайтлардан маърузаларни эшитиб, баъзида бошни қотириб, одамни гаранг қилишади. давоми...

1856 10:29 / 19.11.2018