1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Намозда телефон ўчириш

21:16 / 24.04.2016 4638 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Кўпинча намозда телефонни ўчиришга тўғри келиб қолади. Бу иш намозни бузмайдими?

Жавоб: Аслида намозга киришдан олдин, балки масжидга кирмай туриб телефонни ўчириб қўйиш энг яхши амал. Энди муаммо юзага келгандаги ҳолатга жавоб қиладиган бўлсак, бу муаммо яқиндан пайдо бўлганлиги учун савол олдинги фуқаҳоларимизга берилмаган, табиийки бевосита жавоб ҳам бўлмаган. Бунинг жавобини фиқҳий китоблардаги “Намозни бузувчилар” бобидан излашга тўғри келади. Намозни гапириш, овқатланиш, ичиш, кулиш, айрим кўринишдаги йиғлашлар бузгани каби кўп ҳаракат қилиш ҳам фосид қилади. Буни истилоҳда “амалул касир” дейилади. “Бадаиус санаиъ”да шундай келган: “Намозни фосид қилувчилардан бири амулул касир, яъни кўп амал бўлиб, намоз ичида намоздан бўлмаган ишни заруратсиз қилишдир. Лекин амалнинг ками фасод этмайди. Кўп ва камни ажратидаган чегара ҳақида ихтилоф қилинган. Баъзилар икки қўл ишлатишга муҳтож бўлинадиган иш кўп, бир қўлга эҳтиёжли иш кам ҳисобланади, дейишади. Шундан келиб чиқиб намозда кийим тугмасини қадаса фосид бўлади, аммо уни ечса фосид бўлмайди. Баъзилари узоқдан қараган киши унинг намоздамаслиги ҳақида шак қилмаса, бу амал кўпдир. Агар қараган киши намоздамикин, дея шубҳага борса, бу амал оздир. Саҳиҳ қавл мана шудир”. Али Қорининг “Шарҳул виқояларида: “Агар намознинг бир рукнида бир ишни уч марта қайта-қайта қилиш ҳам кўп амалдир”, дейилган. Рукн қиём, рукуъ, сужуд каби намознинг ичидаги фарзларидир. Мисол қиёмда бир жойни қайта-қайта уч марта қашиса намози бузилади.

Мана шулардан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, намозхон телефонни бир босишда ўчирадиган бўлса намоз бузилмайди. Чунки бунда кўп амалнинг бирор кўриниши топилмайди ва ўчиришга зарурат ҳам бор. Лекин айрим кишиларда учрайдиган ҳолат, хотиржам уни қўлга олиб, ким қўнғироқ қилганини аниқлаб, ундан кейин ўчирадиган бўлса ва чўнтагига солса намози бузилади. Чунки бу даражада кўп амал қилган одамни четдан қараган одам намозда деб ҳисобламаслиги аниқ. Қолаверса ибодат масалаларида эҳтиёт томонини олинади.


Валлоҳу аълам.


Мубашшир Аҳмад тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволШайх Ҳазратлари, ижтимоий одоблар китобинг жаназаrdquo бобида айтилишича, дафндан кейинги уч кун ичида маййит аҳлининг бошқаларга таом қилиб бериши давоми...

4627 18:20 / 16.02.2018
САВОЛ Эгизакларнинг онаси тепса тепки кетадими Менинг Фотима ва Зуҳра, яъни эгизак фарзандларим бор. Кўпинча, танишбилишлар фарзандларининг бўйнига тепки давоми...

3707 18:52 / 26.04.2016
СаволУстоз, масжидда айтилган азон эшитилмаса, уйда ёки ишхонада намоз ўқиган одам азон айтиб ўқиш керакми деб, берилган саволларга азон айтиш керак деб жавоб давоми...

4347 10:15 / 24.08.2017
Ассалому алайкум Азиз устозлар, сўннги пайтлар жаноза бўлган ханодонда барча кўзгуларга бирор бир мато билан тўсиб қўйилганига гувох бўлмоқдамиз. Азиз устозлар давоми...

3139 10:39 / 16.12.2018
Аудиолар

211063 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130324 14:35 / 11.08.2021