1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бокиралик пардасини тикиш

21:16 / 24.04.2016 7250 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Дугонам ёмон йўлларда юриб қизлигини йўқотди. Лекин қилган ишларига пушаймон бўлиб, рост тавба қилди. Энди у ўзи ва оиласининг шаънини сақлаб қолиш учун бокиралик пардасини тикласа бўладими?

Жавоб: Зино ёки бошқа фаҳш ишлар сабабли қизлигини йўқотган қиз пардасини тиктириши жоиз эмас. Бу алдов ва фирибгарлик, авратларни очиш, ёмонлик ва фасод эшикларини очишдир. Бундай қилиш қизларни зинодан ҳайиқмаслигига сабаб бўлади. Шаънни ҳимоя қилиш бировнинг ҳисобидан бўлмаслиги керак. Зеро фуқаҳолар айтганидек, зарар зарар билан кетказилмайди. Балки бу тўғрида ростлик вожибдир. Дунёдаги маломат қиёмат кунидаги гувоҳлар олдидаги шармандагарчиликдан енгилроқдир.

Инсоннинг адашиш ва залолатидан тўхташи, Аллоҳ таоло томон қайтиши ва рост тавба қилиши мақтовга лойиқ, яхши ҳол. Лекин масалага жоиз эмас деб жавоб қилинишининг сабаблари бор.

Жумладан; 

1) Бокиралик пардасини тиклаш баъзида насаблар аралашиб кетишига олиб боради. Чунки аёл тиклашдан олдинги жимоъдан ҳомиладор бўлиб қолган бўлиши, шундан сўнг турмушга чиқиб туғиши мумкин. Табиий эри бу болани фарзанди деб ўйлаб, ҳалол ҳаромга аралашиб кетади. 

2) Бокираликни тиклаш жараёнида аврат, сир очилиши каби мункар ишларга йўл қўйилади. 

3) Бокираликни тиклаш иродасиз ва ахлоқи бузуқроқ қизларга зино гуноҳини қилишдан тап тортмаслигига боис бўлади. 

4) Манфаат ва фасод бир бўлиб қолганда, манфаатни ҳосил қилиш ва фасодни тўсишнинг тенг иложи бўлса, шундай қилинади. Аммо манфаатни ҳосил қилишда фасодни тўсиш имконсиз бўлса ва фасод манфаатдан кўра катта бўлса, фасод тўсилади, манфаат қўлдан чиқаётганига қаралмайди. Ислом фуқаҳолари шундай қарор қилишган. Шу қоидага татбиқан бокираликни тиклаш ва у сабаб бўладиган фасодлар кўплиги боис, унинг ножоиз эканига ҳукм қилдик. 

5) Ислом шариати қоидаларига кўра зарар зарар билан кетказилмайди. Масалан ерига келаётган селдан қутилиш учун уни бировнинг ерига буриб юборилмайди. Худди шунга ўхшаб қиз ва унинг аҳлининг шаънини ҳимоя қиламан деб, уни оладиган эрининг шаъни ерга урилмайди. 

6) Бокираликни тиклашнинг асли ўзи ношаръий ишдир. Чунки бу ишда алдов ва фириб бор. Бундай ишлар эса шаръан ҳаромдир. 

7) Бокираликни тиклаш унинг кетиш ҳақиқатини яширишгани учун қиз ва унинг аҳлига ёлғон эшикларини очади. Ёлғон ҳам шаръан ҳаромдир. Бокираликни тиклаш амалиёти қиз шаънини сақлаб қолиш иддаоси билан тиббиёт ходимларига аборт ва бола тушириш амалиётларини оқлашларига боис бўлади. Босқинчилик ёки зўрлаш туфайли бокиралиги кетган қизларнинг ҳолини яшириш ва шаънини ўйлаш эса шаръан матлуб. Чунки бунда муҳаққақ манфаатлар бор ва уни эътиборга олинади. Аммо бокираликни тиклашда манфаатдан кўра зарар ва фасодлар кўплигини эса юқорида кўриб чиқдик.


Валлоҳу аълам.


Мубашшир Аҳмад тайёрлади



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Устозлар, агар маҳсини тўпиққача бўлган қисми сунъий теридан, тўпиқдан юқори қисми замш бўлса унга масх тортиш жоизми 2. Нике белгили давоми...

2098 12:01 / 07.11.2018
Ассалому алайкум Устозлар бир докторнинг гапига қараганда эркак ва аёлни қон груҳлари бўлса улар ўртасида фарзанд бўлмас экан. Бир бирига тўғри келмас экан. давоми...

2568 10:04 / 23.01.2019
Бугунги кунда авлиёлар борми Тарихда улар қандай кароматлар кўрсатишганАвлиёлар Аллоҳга яқин инсонлар, ўзларининг ихлослари билан, ибодатлари билан, нафл давоми...

8678 20:58 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари Намоз ўқиёганда, 1 ракатнинг ўзида Фотиҳа сурасидан сўнг 3 марта зам сура ўқиса бўладими Масалан Фотиҳадан сўнг 3 давоми...

5192 10:05 / 29.08.2017