1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Дўзахда абадий қолиш масаласи

21:09 / 24.04.2016 4419 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум! Калима келтирган мусулмон одам бу дунёда гуноҳлар қилиб ўтса (масалан, кўпчилик зино, ичкиликбозлик ва кичик гуноҳлар қилиб ўтишади), аммо Аллоҳга иймон келтирган ва охиратга ишонган бўлса, абадий дўзахда қолиши мумкинми ёки қилган гуноҳларига дўзахда жазо олиб, сўнг барибир жаннатга ўтадими? Илтимос, шу ҳақда аниқроқ тушунтириб беринг. Раҳмат!

Жавоб:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Дўзахда абадий қолиш мўмин-мусулмонлардан бошқалар учундир. Мўмин-мусулмонлардан гуноҳ­кор бўлганлари қилган гуноҳига яраша дўзахда қолганидан кейин жаннатга чиқариладилар.

Бу ҳақда «Ақийдатут-Таҳовия»да қуйидагилар айтилган:

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларидан бўлган гуноҳи кабийра аҳллари, агар муваҳҳид – тавҳидга ишонган ҳолда ўлсалар, гарчи тавба қилувчи бўлмасалар ҳам, Аллоҳга У зотни таниган ҳолларида рўбару бўлганларидан ке­йин, дўзахда бардавом қолмаслар. Улар Аллоҳнинг хоҳиши ва ҳукмидадирлар. Агар хоҳласа, уларни мағфират қилади ва Ўз фазли ила афв этади.

Аллоҳ таоло Ўз китобида:

«Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан бошқа гуноҳни, кимни хоҳласа, кечирадир» («Нисо» сураси, 48-оят), деган. Агар хоҳласа, уларни Ўз адли ила азоблайди. Сўнгра уларни Ўз раҳмати, аҳли тоатнинг шафоати ила у ердан чиқаради. Кейин эса жаннатига юборади. Бу, Аллоҳ таоло Ўз аҳли маърифатини дўст тутгани учундир. Уларни икки дунёда Ўзини инкор қилувчилар, Унинг ҳидоятидан ноумид бўлганлар ва дўстлигига сазовор бўлмаганларга ўхшатмагани учундир. Аллоҳим, эй Ислом ва Унинг аҳли дўсти, бизни Исломда собит қил, токи сенга у билан рўбарў бўлайлик». Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда аёллар ҳам қассоблик қилишмоқда. Улар сўйган мол ва ёхуд қўйнинг гўштини еса бўладимиМени билишимча аёлларнинг қассоблик қилиши деган сўз, бозорда давоми...

3594 15:02 / 26.04.2016
СаволАссалому алайкум шайх хазратлари. Отаонам яшайдиган қишлоқда янги қишлоқ бўлгани учунми хали масжид қурилмаган, шунинг учун рамазон ойида хар йили одамлар давоми...

4103 09:05 / 19.05.2018
СаволМен кулолман. Ишим давомида идишларга оят ва хадислардан ёзиб, атрофига нақш чизаман ва пишириб сотаман. Асосан бундай ёзувли идишларни хорижлик сайёхлар, давоми...

5299 09:05 / 01.10.2017
СаволУстозларимизга садақа берсак бўладимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳақдор бўлса, бўлади.

4649 09:10 / 27.10.2017
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021