1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёл киши ҳайвон ва паррандаларни сўйиши жоизми?

20:42 / 24.04.2016 4329 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эркаклар уйда бўлмаса, аёл киши хўроз, товуқларни сўйса, бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳунинг чўри қизи бор бўлиб, Салъ тоғида қўй боқар эди. Бас, бир қўй оғир ҳолга тушиб қолди. Қиз уни кўриб, тош билан сўйди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралган эди, у зот: «Уни еяверинглар», – дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Демак, аёл кишининг ҳайвон сўйиши жоиз экан. Тош билан сўйиш ҳам жоиз экан.

Фиқҳий матнларда бу борада қуйидагилар бор:

Сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт. Агар у, аёл киши, мажнун, ақлини таниган ёш бола, хатна қилинмаган ва соқов бўлса ҳам. Аммо, аҳли китоб бўлмаган, муртад ва «бисмиллаҳ»ни қасдан тарк қилувчи сўйса, бўлмайди.

Сўйилган ҳайвоннинг ҳалол бўлиши учун, аввало, «сўювчи мусулмон ёки китобий бўлиши шарт». 

Аҳли китобнинг сўйгани ҳалол бўлишига «Моида» сурасидаги қуйидаги оят далил бўлади:

«Бугунги кунда сизларга барча пок нарсалар ҳалол қилинди. Китоб берилганларнинг таоми сиз учун ҳалолдир. Сизнинг таомингиз улар учун ҳалолдир» (5-оят).

Булардан бошқаларнинг, жумладан, муртад ва динсизларнинг сўйиши эса ҳаромдир.

Аҳли китобнинг аёллари сўйган нарса ҳам, худди муслима аёллар сўйган нарса каби ҳалолдир. Шунингдек, балоғатга етмаган болаларнинг сўйиши ҳам ҳалол.

Исломда аёл кишини аёлликка мос бўлмаган ишга таклиф қилиш яхши ҳисобланмайди. Одатда, ҳайвонларни сўйиш аёлларнинг латофатларига зид иш бўлгани учун, эҳтиром юзасидан аёлларни сўйиш ишларига таклиф қилинмаган.

Шундай бўлса-да, аёл кишининг сўйган сўйиши, агар аёл ҳайз кўрган ҳолда бўлса ҳам, ҳалол ҳисобланади. Аммо, сўювчи эркак киши бўлиши мустаҳаб. Чунки, у аёл кишидан кўра сўйишга доир ишларга муносиброқ, яроқлироқдир. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Маросимга келган меҳмонларни ҳурматлаб ёки нотиқнинг сўзларини олқишлаб қарсак чалса бўладимиЖавоб Аллоҳ таоло айтади Уларнинг мушрикларнинг Байтуллоҳ давоми...

4487 21:09 / 22.05.2016
Ассалому алайкум Биламизки, кўп ёшларимиз диндан узоқлашиб кетишган. Ҳатто ғусл нималигини билмайдиганларни ҳам учратдим. Маълум бир сабабларга кўра, яъни узрсиз давоми...

2424 12:39 / 21.06.2019
CАВОЛ Домлаларнинг никоҳ ўқиш эвазига тугун ва пул олишларига ислом дини қандай қарайдиАслида қадимдан баъзи бир ишларни қилишга, мисол учун масжидда имомлик давоми...

3968 16:04 / 26.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Ҳозир кўплаб .ҳалол, белгиси остида колбасалар ишлаб чиқарилмоқда. Хайрулла Ҳамидов ҳам .Андалус, номидаги колбасани давоми...

3102 19:56 / 26.04.2016