1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бировнинг ҳақини еб қўйган, кейин уни адо этмоқчи бўлган одам нима қил

20:42 / 24.04.2016 3362 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сизга қуйидаги саволлар билан мурожаат қилмоқчи эдим:

1. Мен олдинги собиқ совет тузумида армия сафида хизмат қилган вақтимда бир рус боланинг пулини ўғирлаб олган эдим. Ҳозирги кунда бу ишимнинг катта гуноҳлигини билиб, пулни қайтиб берай десам, у боланинг турар жойини билмайман.

2. Вақт ўтиб, давлат корхонасида омборчи бўлиб ишладим. У ерда ҳам ҳар хил маҳсулотларнинг граммидан уриб орттириб пул топдим.

Афсуски, қилган ишларим гуноҳ, нотўғри ишлар экан. Ҳозир, алҳамдулиллаҳ, ишларим яхши, ҳунарим орқасидан тирикчилик қиляпман. Албатта, бунинг учун Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога чексиз ҳамду санолар ва шукроналар бўлсин. Лекин, олдинги қилган катта гуноҳларимни қандоқ ювсам бўлади? Бирор муҳтож одамга ҳозирги кунга ҳисоб қилиб беришим керакми? Жавобингиз учун раҳмат.


ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бировнинг ҳақи ҳеч қачон бошқага мулк бўлмайди. Шу боис, ўғирлик, тарозидан уриш ва бошқа шу каби ношаръий йўллар билан ўзлаштирилган мол-мулк аввало ўз эгасига қайтарилиши керак. Агар, сиз айтгандек, бунинг иложи бўлмаса, ўша қийматдаги маблағни камбағал, бева-бечора кишиларга бериб юборилади. Мабодо, ўша ҳақни эгаси сўраб келса, тушунтирилади, агар кўнмаса, тўлаб берилади.

Қилган ишингизга тавба қилинг, надомат чекинг, қайта қилмасликка аҳд қилинг ва олган нарсангиз миқдорида камбағалларга хайру эҳсон қилинг. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ 2. Жунуб ҳолатида бола уйғониб қолса, эмизиш мумкинми ёки фақат ғусл олгач эмизиладими3. Ўзим олий маълумотли ҳисобчиман. 2003 йилда штат қисқаргани сабабли давоми...

3253 20:10 / 26.04.2016
Савол Ҳурматли устозимиз Ҳазрат Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жаноблари. Аллоҳ бунданда зиёда этсин ва мудом паноҳида асрасин. Бизнинг бахтимизга ҳамиша давоми...

6851 03:53 / 03.06.2017
СаволМен мактаб укувчилигимда мактаб учун йигиладиган пулларни 23 бор йигганман ва ушанда урнига куйиб куяман деб мухтож бўлганимда олганман ҳозир эсласам давоми...

4297 22:05 / 19.05.2017
САВОЛ Ҳозирда аёл киши турмушга чиқаётганда кўп ҳолларда маҳр ўрнида уй, ҳовлиер деб мулк ажратилмоқда. Бу, албатта нотўғри. Шуни отаонага тушунтира олмаган давоми...

4155 20:03 / 26.04.2016
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021