1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Гўдак фарзандидан айрилганлар жаннатийми?

21:01 / 24.04.2016 4203 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Йигирма ёшимда икки фарзандимдан ажрадим. Аммо сабр қилдим, оналик бахтига мушарраф этгани учун Аллоҳга ҳамдлар айтдим. Бола гўдаклигида оламдан ўтса, ота-онаси учун Аллоҳдан шафоат тилаб, жаннат эшиги ёнида уларни кутиб турар экан, деб эшитдим. Шу гапда асос борми?

ЖАВОБ: Фарзандлари чақалоқлигида ўлиб кетган ота-оналар учун дўзах ўти ҳаромлиги, улар албатта жаннатга тушишлари ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдан бир неча ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Шулардан айримларини келтирамиз.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан бундай ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимнинг учта боласи вафот этса, бу Аллоҳ таолонинг иродаси деб сабр қилса, ана шу сабри учун Аллоҳдан савоб умидида бўлса, у албатта жаннатга киради", деганларида биз: "Эй Расулуллоҳ, агар унинг иккита боласи ўлиб, шунга сабр қилган бўлса-чи?" деб сўрадик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Иккита бўлса ҳам", дедилар" (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қайси бир мусулмон кишининг учта фарзанди ўлган бўлса, дўзах ўти унга тегмайди", дедилар (Имом Бухорий ривоят қилган).

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Агар бирор банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: "Бандам фарзандининг руҳини олдингларми?" дейди. Улар: "Ҳа", деб жавоб беришади. Сўнг Аллоҳ: "Қалбининг мевасини қабз қилдингларми?" дейди. Фаришталар яна: "Ҳа", деб жавоб беришади. "Бандам нима деди?" деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: "Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди", дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: "Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни "ҳамд уйи" деб атанглар", дейди” (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Бомдоддаги Суннат намозни ўқишга улгурмаган ёки ёддан чиқиб қолган ҳолатда, фарзга иқома айтилиб қолса фарз ўқиладими ёки албатта давоми...

4083 13:10 / 26.02.2018
Менинг уч ўғлим бор. Ўзим ишлайман ва аёлим ҳам ишлаш хоҳишини билдирмоқда. Лекин мени кўпроқ фарзандларим тарбияси ўйлантиради. Исломда аслида фарзандларга ким давоми...

3037 16:03 / 24.04.2016
СаволМаълумки, уйларда кушимча даромад топиш максадида корамол боқилади ва семиртириб сотилади. Хали биронта бола тугмаган моллар яъни, хунажинлар ҳам шу давоми...

5867 10:25 / 05.01.2018
СаволМухтарам Шайх ҳазратлари. Мискин деб кимни айтилади, яъни мискиннинг шаръий меъзонлари борми. Бугунги замонамизда кимларни мискин десак бўлади.ЖавобШайх давоми...

13001 17:44 / 02.05.2017
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021