1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Бозорларда, кўча-кўйда сотилаётган сомса, шашлик каби овқатларни тановул этиш мумкинми?

20:15 / 27.04.2016 3945 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари! Сизга қуйидаги саволларни бермоқчи эдим:
1.Дуо мустажоб бўлиш шартларидан бири таомни ҳалоллаш деган жумлаларни ўқиганман. Таомни ҳалоллаш дегани нима?
2. Бозорларда, кўча-кўйда сотилаётган сомса, шашлик каби овқатларни тановул этиш мумкинми? Бир тақводор дугонам: мен у нарсаларни емайман, билмайсиз-ку қай шароитда, қандай тарзда тайёрланган, қайси гўштни солган, дейди.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Таомни ҳалоллаш дегани ҳалол касбдан топилган маблағга ҳалол нарсани олиб емоқ ва ичмоқ, деганидир. Дугонангизнинг айтган даражада парҳезкорлик қилишлари ўзларининг ишлари. Лекин ўша таомларнинг барчасини ҳаромга чиқариб юборишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Сўраб-суриштириб билса бўлади. Учраган нарсани ҳаром деб шубҳа қилаверишни уламолар васваса касали дейдилар. Демак, сўраб-суриштириб, ҳалоллигига қаноат ҳосил бўлган нарсани олса бўлади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Сунъий ҳомила фақат ўзининг эридан қуйилган бўлса, рухсат бор дейилмоқда. Интернетда яна шуни кўрдимки, агар уруғ қуйиш вақтида бировники бўлса давоми...

2884 11:11 / 28.11.2018
Аёлларда узун соч бўлса, тепадан турмаклаб олиб, ғусл қилаётганда сочнинг тагини ҳўл қилиб масҳ тортса бўладими Ёки ҳар сафар жиққа ҳўл қилиб ювиш керакми Чунки давоми...

10262 15:52 / 24.04.2016
СаволҚизимни либослар дизайни тўгарагига олиб бораётган эдим. У ерда 1 бўлиб одам гавдасининг калла, қўл, оёкларини хар хил кўринишини чизишни ўргатар экан, лекин давоми...

6492 08:10 / 11.02.2018
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, сартарошхонамизга мижозларимиз навбат кутиб ўтиришлари учун wifi тарқатиб қўймоқчи эдик. Бир биродар билан шу ҳақида ўйлаб давоми...

2199 12:40 / 29.06.2019