1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Жимоъдан кейин ғусл қилмай ухласа бўладими?

18:49 / 24.04.2016 6385 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эр-хотин қўшилгач, ғусл қилмасдан уйқуга кетиши ёки таом ейиши мумкинми? Жунуб ҳолатда тирноқ олиш, қўлтиқни тозалаш-чи?

ЖАВОБ: Жунуб бўлган одам бир нарса ейишни истаса, аввал қўлларини, сўнг оғзини ювади, ундан кейин овқатланса бўлади. Жунуб ҳолда ухлашни истаган одам агар намоз вақтини ўтказиб юбормай уйғонишига амин бўлса, жоиз. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Шубҳасиз, ичида ит, сурат ва жунуб бўлган уйга фаришталар кирмайди". Бу ҳадисдан мурод жунуб ҳолда юришни одат қилган, бир неча вақт намозни ўтказиб юборганлардир. Демак, жунуб бўлгач, қанча тез ғусл қилса, шунча яхши. Жунуб бўлган одамнинг ухлашдан олдин таҳорат олмоғи машруъдир. Баъзилар мустаҳаб, ҳам дейишган.

Жунуб ҳолда киндик остини ва қўлтиқни туклардан тозалаш ва тирноқ олиш макруҳдир (кароҳиятлидир). Бундай ишларни ғусл олиб бўлгандан кейин бажариш керак. Ҳайз кўрган ва нифосдаги аёлларнинг ҳам ҳукми шундай.  

Имом Ғаззолий "Иҳёу улумид-дин" китобида бундай дейдилар: "Жунуб бўлган (киши) тирноқ олиши, тукларни қириши, этак ва қўлтиқ остини тозалаши, қон олдириши ёки вужудидан ҳар қанақанги парчани, бўлакни узиши, қўпориши яхши эмас. Чунки барча аъзолар, бутун вужуд қиёматда тирилганида ювилмай қолган ёки шу ҳолда қирилган ҳар нарса жунуб ҳолида бўлади" (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Узтозлар, навбатда турганимизда яъни банкда, метан заправкада ва хоказо жойларда навбатни бузиб кирадиган одамлар бўлади. Улар гунохкор давоми...

5897 10:09 / 22.01.2019
СаволҲазрат Намоздан кейин дуо қилиш яхшими ёки бошқа пайтми шу дуо қилишда яхшилилар бормиАллоҳ хаммамиздан рози бўлсинЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Намоздан кейинги дуо жуда ҳам яхши.

4809 23:05 / 28.04.2017
СаволАссалому алайкум Аллоҳ ишларингизга файзу барокот берсин. Мени саволим шундан иборатки болларимга кинна солишда домла чақириб уйга олиб келиш авзалроқми давоми...

9739 09:15 / 15.12.2017
Ҳурматли Шайх ҳазратлари, биз отаонанинг ҳақлари, фарзандлик ҳақлари, эрнинг хотин устидаги ҳақлари, хотиннинг ҳақлари, қўшнининг ҳақлари тўғрисида эшитганмиз. давоми...

4197 19:10 / 24.04.2016
Аудиолар

211010 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130270 14:35 / 11.08.2021