1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сафар муддати қанча?

18:52 / 02.11.2017 6382 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Оилали эркакнинг сафар муддати узоғи билан қанча вақтгача бўлиши мумкин? Бир яқин акамизни ёшлари 27да, бўйдоқ, фарз амалларга риоя қиладилар қодир қилганича, кўпинча иш билан чeтда сафарда юрадилар. Уйланиб бир ойдан сўнг аёлларини оналари билан уйда қолдириб 3-4 ойлада 1-2 ҳафтага кeлиб турмоқчилар. Ҳозирда ўзлари билан олиб кeтишга имкон йўқ, шу сабабдан уйланолмай юрган эдилар. Бир икки йилдан кeйин хужжатлар битгандан кeйин олиб кeтмоқчилар. Бу акамизни қилмоқчи бўлаётган ишлари маъқулми?

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Ва алайкум ассалом!

Кечани эр билан ўтказиш аёлнинг ҳаққи. Тўрт ойда бир марта бўлиш диёнатан вожиб. Аёл киши ўз ҳаққи борасида ихтиёрли, хоҳласа талаб қлсин, хоҳласа рухсат берсин. Қандай келишувга келишса, шаръан монеълик йўқ. Лекин эр бору ўзи йўқ қабилида муаллақ ҳолда ташлаб қўйиш жоиз эмас. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳаат қилади:

وَلَن تَسْتَطِيعُواْ أَن تَعْدِلُواْ بَيْنَ النِّسَاء وَلَوْ حَرَصْتُمْ فَلاَ تَمِيلُواْ كُلَّ الْمَيْلِ فَتَذَرُوهَا كَالْمُعَلَّقَةِ وَإِن تُصْلِحُواْ وَتَتَّقُواْ فَإِنَّ اللّهَ كَانَ غَفُورًا رَّحِيمًا۝

129… Бас, бир йўла мойил бўлиб кетиб, уни (эри йўқолган) муаллақ аёлга ўхшатиб қўйманг. Агар ислоҳ этсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир.
«Бас, бир йўла мойил бўлиб кетиб, уни (эри йўқ) муаллақ аёлга ўхшатиб қўйманг».
«Муаллақ аёл» деб, хотин бўлиб хотин эмас, боши очиқ бўлиб, боши очиқ эмас, аросат бир ҳолда қолган аёлга айтилади. Эри сафарга кетиб, ғойиб бўлди. Эрим бор, деса, ўлигининг ҳам, тиригининг ҳам хабари йўқ. Эрим йўқ, деса, бор эди, талоқ ҳам қилмаган эди. Бундай муаллақлик азоб, шунинг учун ояти карима эрни бу масалада адолатли бўлишга чорламоқда.
«Агар ислоҳ этсангиз ва тақво қилсангиз, албатта, Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир».
Эр-хотинлик ишларида ҳам доимо ислоҳни кўзда тутиб, тақво билан иш юритиш лозим. Инсон ўзининг барча имкониятларини ишга солиб, оиласини бузмасликка, сақлаб қолишга ҳаракат қилиши керак. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Сизларга куч қувват тилаган ҳолда саволимни йўлламоқчиман.Биоток билан таъсир қила оладиган одамлар бор эмиш, кўпчилик фарзанд талаб давоми...

8073 13:25 / 08.03.2018
Ассалому алайкум Устозлар, мен тушкунликка тушиб қолганга ўхшаябман. Худди бу дунёнинг қадрини сезмаётгандекман. Худдики ўз quotқолипимданquot чиқиб қолгандекман. давоми...

10066 06:10 / 15.09.2018
Савол Рўзанинг таърифида .ният билан, дейилган. Ният нима Рўзага қандай ният қилинадиЖавоб Ният ndash .Аллоҳ учун фалон рўзани тутишга ният қилдим, деб, муайян бир давоми...

7138 14:30 / 22.04.2022
Ҳозирги кунда олий ўқув юртига кириш қийин. Шунинг учун, пул билан киришга қандай қарайсиз Шу орқали топиладиган пулгачиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Бу давоми...

3125 21:12 / 25.04.2016
Аудиолар

211062 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130323 14:35 / 11.08.2021