1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Иймоннинг белгиси ансорийларга муҳаббат қилишдир

03:16 / 18.04.2017 3775 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Иймоннинг белгиси ансорийларга муҳаббат қилишдир. Мунофиқликнинг белгиси ансорийларни ёмон кўришдир», дедилар».

Икки шайх ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда.

Ансорийлар асли мадиналик мусулмонлардир. Улар асосан Хазраж ва Авс қабиласидан бўлиб, оғир пайтларда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ёрдам берганлари учун «Ансорийлар» – «ёрдам берувчилар» номини олганлар. Улар Маккадан ҳижрат қилиб келган муҳожир биродарларини инсоният тарихида мисли кўрилмаган бағрикенглик билан кутиб олганлар. Уларга уй-жойларини, мол-мулкларини тақсимлаб беришган. Ҳатто баъзи кўпхотинлилар муҳожирлар уйланиши мумкин, деб айрим хотинларини талоқ қилишган. Макка кофирлари Исломга ва мусулмонларга қаттиқ душманлик қилиб турган бир пайтда улар Исломга, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мусулмонларга қўлларидан келган барча ёрдам – нусратни беришган. Аллоҳ таоло ансорийларни Исломнинг ер юзида сақланиб қолишига сабабчи қилган ва уларнинг бу ишларини муносиб тақдирлаб, Қуръони Каримда мадҳ қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда ансорийларга муҳаббат қилишни комил иймон аломати деб таърифламоқдалар. Бундан ҳам буюк шараф бўлиши мумкинми?! Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу билан кифояланиб қолмасдан, ансорийларни ёмон кўриш мунофиқлик аломати эканини ҳам баён қилмоқдалар. Демак, ҳар бир мусулмон ансорийларга муҳаббат қилиши ва уларни ёмон кўришдан сақланиши лозим.

Агар бунга қиёс қиладиган бўлсак, мўмин-мусулмон киши учун Ислом динига хизмат қилган ҳар бир одамни яхши кўриш, ҳурмат қилиш лозим бўлади. Ислом динига ҳизмат қилган одамни ёмон кўрганлар эса мунофиқ бўладилар. Чунки Исломга қилинаётган хизматни ёмон кўриш Исломни ёмон кўриш демакдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6697. Абу Ҳунайда Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиСалама ибн Язид алЖаъфий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2147 09:49 / 22.01.2019
Ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ халойиқнинг тақдирини осмонлару ерни халқ қилишидан эллик минг йил давоми...

6603 12:07 / 11.07.2017
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг озод қилган қуллари Зайд ибн Ҳорисанинг ўғли Абу Зайд Усама ибн розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У севимли давоми...

3547 08:00 / 14.11.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббилари азза ва жалладан қуйидагиларни ривоят қилдилар.Қачон банда Менга бир қарич давоми...

3824 08:35 / 27.01.2018
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021