1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Байтул Мақдис нақадар яхши намозгоҳ

11:08 / 08.11.2023 2936 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида Масжиди Набавий афзалми ёки Масжидул Ақсоми, деб баҳслашиб қолдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Менинг масжидимда ўқилган битта намоз Байтул Мақдисда ўқилган тўртта намоздан афзал. У ер, яъни Байтул Мақдис нақадар яхши намозгоҳ. Ҳали шундай вақтлар келадики, киши учун отининг арқони миқдорича Байтул Мақдис кўриниб турадиган ери бўлиши дунёдаги барча нарсадан яхшироқ бўлиб қолади».


Имом Ҳоким «Мустадрак»да ривоят қилиб, саҳиҳ деган ва Заҳабий унинг бу фикрини маъқуллаган.


Изоҳ: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидида ўқилган битта намоз бошқа масжидларда ўқилган намоздан минг карра устун саналади. Масжидул Ақсода ўқилган биргина намоз бошқа масжидларда ўқилган икки юз элликта намозга тенг экан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Мадинанинг Ҳаррасида кетаётган эдим, Қаршимиздан уҳуд кўринди. давоми...

3541 07:40 / 18.07.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Аллоҳ азза ва жалла Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан олдин ваҳийни орқамаорқа туширди, ҳаттоки давоми...

3322 08:10 / 11.02.2018
. ,. .50. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом беш нарсага бино қилинган .Аллоҳдан ўзга давоми...

2167 08:08 / 31.07.2019
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир киши .Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ, деб чин қалбдан давоми...

5997 17:49 / 13.05.2017