1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Расул билан Набийнинг фарқи нимада?

18:05 / 17.04.2017 6475 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Расул билан Набийнинг фарқи нимада?

Жавоб: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Набий ва расул орасидаги фарқ. 

Набий ва Расул орасидаги фарқ ҳақида бир неча фикрлар зикр қилинган:
1. Аллоҳ кимга осмондан хабар берса-ю, ўша хабарни бошқаларга етказишни амр қилса, ўша одам набий ва расулдир. Аммо бошқаларга етказишни амр қилмаса, набийдир, расул эмас.
Хулоса шулки, расул ўзига келган пайғамбарликни ўзгаларга етказишга амр қилингандир. Набий эса, бунга амр қилинмагандир. У пайғамбарликни бошқаларга етказадими, етказмайдими, бари-бир.
2. Расул умумий бўлиб, фаришталардан ҳам, башардан ҳам бўлаверади. Аллоҳ таоло Қуръонда:
«Албатта, у ҳурматли Расулнинг гапидир» (Таквир: 19) деганда, Жаброил алайҳиссаломни ирода қилган.  
«Расулларимиз Уларни вафот эттирди»,  (Аъроф: 37) деганда ҳам, фаришталарни ирода қилган.  
3. Расул янги шариат билан келади. Набий янги шариат билан келмайди. Балки, олдинги шариатга амал қилади ва ўзгаларни ҳам, ўшанга амал қилишга чақиради».
Ушбу мавзуда яна бир қўшимча маълумот ва мулоҳазани зикр қилиб ўтишга тўғри келади. Қуръони Каримда расул ва набий сўзлари кўп келади. Жумладан, бу икки сўз пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳам ишлатилади. Аммо бу сўзларнинг ишлатилишида нозик маънолар борлиги мулоҳаза қилинади.  
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан «набий» сўзи ўттиз марта атрофида ишлатилган бўлса, асосан, ўзаро инсоний алоқалар, никоҳ, мерос ва ўлжа бўлиш каби масалаларда ишлатилган.
Бинобарин, бу икки сўзни таржима қилишда ҳам шунга эътибор бермоғимиз лозим бўлади. Иложи бўлса «Расул»ни пайғамбар деб таржима қилсак ҳам «набий»ни таржима қилмай ўз ўрнида қолдирганимиз маъқул бўлади. 

http://savollar.islom.uz/savol/194

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Ҳазрат Сиз .Ҳуд, ҳақидаги кинофильмни томоша қилиш мумкин эмас деб жавоб берган экансиз. Мен яқинда бир танишимдан давоми...

6552 09:20 / 22.09.2017
Агар доимо ичиб келувчи, яъни ароқхўр ота аёлини урибсўкса, бу ҳолда фарзанд ўз онасини жабрзулмдан қутқариш учун отасига қўл кўтариши мумкинми Бу ўринда фарзанд давоми...

3520 21:12 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Бизни оилада аёллар бахтсиз. Бирорта аёлнинг турмуш ўртоғи йўқ. Ажрашган оламдан ўтган яъни аёллар оилавий бахтга эга эмас. Бувимдан эшитишимча давоми...

3268 21:42 / 18.06.2020
СаволАссалому алайкум Хурматли устозлар, интернет орқали пул топиш яъни .Биткоин, нима сабабдан мумкин эмаслигини тушунтириб берсангизлар. Шу орқали барча давоми...

24311 09:35 / 04.03.2018
Аудиолар

211021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130280 14:35 / 11.08.2021