1447 йил 5 Рамазон | 2026 йил 23 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Наманган вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди

19:45 / 29.12.2025 1186 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 29 декабр куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда бир неча масалалар қатори Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон қори Аббосиддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилгани, Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган Абдуллоҳ домла Самадов Наманган вилояти бош имом-хатиби этиб тайинлангани эълон қилинди.

Абдуллоҳ домла Самадов 1972 йили Наманган шаҳрида таваллуд топган. 1998 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. Наманган шаҳридаги «Боқи Полвон» жомеъ масжиди имом-хатиби ва шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган.

Аллоҳ таолодан янги вазифага тайинланган Абдуллоҳ домла Самадовга масъулиятли ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз.

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Юртимизнинг пешқадам уламоларидан бири, фазилатли шайх Зоҳиджон домла Қодировнинг вафот этганлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.Устоз Зоҳиджон давоми...

1170 21:04 / 13 январь
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги Қарорини имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот давоми...

2767 19:53 / 21.05.2020
Тегишли қонун лойиҳаси Дания ҳукумати томонидан парламентга тақдим этилади. Дания ҳукумати жамоат жойларида Қуръон ва бошқа диний битикларни ёқишни тақиқловчи давоми...

1756 08:25 / 27.08.2023
Мақола мавжув эмас

4276 05:00 / 11.03.2017