1447 йил 26 ражаб | 2026 йил 15 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

21:04 / 13 январь 608 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизнинг пешқадам уламоларидан бири, фазилатли шайх Зоҳиджон домла Қодировнинг вафот этганлари муносабати билан чуқур таъзия изҳор этамиз.

Устоз Зоҳиджон домла фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг сафдоши, сабоқдош дўсти, узоқ йиллар дин хизматида бирга қоим бўлган қадрдонлари эдилар. Аллоҳ таоло бу устозимизнинг динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи йўлида қилган хизматларини ҳусни қабул қилсин, барча солиҳ амалларини садақаи жория ўлароқ мақбул айласин, чеккан дардларини барча саҳву хатоларига каффорат қилиб, жаннати Фирдавсдан жой ато қилсин, Ўзининг шомил мағфиратига, бениҳоя раҳматига олсин.

Ушбу мусибат дамларида устозимизнинг аҳли байтига Аллоҳ таолонинг қазои қадарини розилик билан қарши олган чинакам мўминларнинг мақомини сўраймиз, ҳақларига дуо қилиб, самимий ҳамдардлик билдирамиз.
Аллоҳ таоло устоз Зоҳиджон домламизнинг барча сафдошлари, шогирдлари, оила аъзолари ва яқинларига сабри жамил ато этсин, сабрларига муносиб ажру мукофотлар берсин, илм-маърифат йўлида устозимизнинг муносиб давомчилари бўлиш бахтини муваффақ айласин! 

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун! 
«Барчамиз Аллоҳникимиз ва барчамиз У Зотга қайтамиз».

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти, Islom.uz портали

Шайх Зоҳиджон домла  Қодиров ҳақида маълумот.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Айни дамда .Ислом ndash эзгулик ва тинчлик дини, мавзусидаги нуфузли халқаро анжуман Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Фанлар давоми...

1027 12:38 / 15.10.2024
Анъанага мувофиқ, Мисрда Астрономик тадқиқотлар институти томонидан рабиул аввал ойи кириб келгани расман эълон қилинди. Бу ҳақда almasryalyoum.com нашри хабар берди. давоми...

1822 14:40 / 18.09.2023
LLC Eqra Tech компанияси Иордания пойтахти Амман шаҳрида жойлашган бўлиб, Яқин Шарқ минтақасида IT саноати бўйича етакчи интегратор компания ҳисобланади. Ушбу давоми...

5181 19:09 / 03.07.2021
.Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби, Қуръони Карим ходими, воиз Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтаётган давоми...

2296 11:50 / 31.01.2022