1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин

06:28 / 25.12.2025 1099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي، وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي، وَزِدْنِي عِلْمًا، الْحَمْدُ ِللهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ، وَأَعُوذُ بِاللهِ مِنْ حَالِ أَهْلِ النَّارِ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Менга ўргатган нарсанг ила манфаат бергин. Менга ўзимга манфаат берадиган нарсани ўргатгин. Ва илмимни зиёда қилгин. Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман», дедилар».

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуоларида ҳамма учун, айниқса, аҳли илм ва толиби илмлар учун катта ўрнак бор. Келинг, ушбу дуони таҳлил қилиб чиқайлик.

«Аллоҳим! Менга ўргатган нарсанг ила манфаат бергин».

Яъни «Ушбу дуодан аввал берган илмларинг мен учун фойдали бўлишини насиб этгин».

«Менга манфаат берадиган нарсани ўргатгин».

Яъни «Ушбу дуодан кейин менга берадиган илмингнинг фойдали бўлишини насиб этгин».

Илмнинг фойдали бўлиши ундан бу дунё ва охират учун манфаат чиқиши ва билганига амал қилиш ила бўлади.

«Ва илмимни зиёда қилгин».

«Илмим доимий равишда кўпайиб боришини Ўзинг таъминлагин».

«Ҳар бир ҳол учун Аллоҳга ҳамд бўлсин».

Жумладан, фойдали илм учун ҳам, фойдасизи учун ҳам.

«Аҳли дўзах ҳолидан Аллоҳнинг паноҳини сўрайман».

Энг муҳими мана шу нарсадир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар сафар қилсалар, ана шу куни кечаси давоми...

890 03:00 / 17.07.2025
. . Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар .Роббим, менинг давоми...

843 09:52 / 13.12.2025
Сафарга равона бўлаётган киши уйидан чиқаётган пайтда қуйида келтирилган дуони ўқиса, шайтон ва душман ҳамласидан омонда бўлиб, ҳар қандай мушкули осон бўлади, давоми...

2450 09:13 / 28.01.2025
.Аллоҳуммасқиний мин ҳавзи набиййика соллаллоҳу алайҳи васаллама каъсан ла азмау баъдаҳу абада, Эй Раббим, мени пайғамбарнинг ҳавзидаги сув билан суғор, давоми...

8081 08:38 / 12.01.2019
Аудиолар

230056 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148648 14:35 / 11.08.2021