1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳнинг улуғ сифатларини эслаш

09:52 / 13.12.2025 807 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي مُوسَى رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم أَنَّهُ كَانَ يَدْعُو بِهَذَا الدُّعَاءِ: رَبِّ اغْفِرْ لِي خَطِيئَتِي وَجَهْلِي وَإِسْرَافِي فِي أَمْرِي كُلِّهِ، وَمَا أَنْتَ أَعْلَمُ بِهِ مِنِّي، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي خَطَايَايَ وَعَمْدِي وَجَهْلِي وَهَزْلِي وَكُلُّ ذَلِكَ عِنْدِي، اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ وَأَنْتَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. 

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуони қилар эдилар:

«Роббим, менинг хатоимни, жоҳиллигимни, барча ишларимдаги исрофимни ва Сен мендан кўра билувчи бўлган нарсаларни мағфират қилгин.

Аллоҳим! Менинг хатоларимни, қасддан қилганларимни, жоҳиллигимни, ҳазилимни мағфират қилгин, буларнинг ҳаммаси менда бордир.

Аллоҳим! Менинг аввалги ва кейинги, яширин ва ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Сен Муқаддимсан, Сен Муаххирсан ва Сен ҳар бир нарсага қодирсан».

Икки шайх ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифдаги дуода барча хато ва камчиликлар, нуқсон ва гуноҳларнинг кечирилишини сўраш бор. Банданинг ўзи билган ва билмаган гуноҳларни ҳам кечиришни сўраш бор. Уларнинг барчасини эътироф қилиш бор. Шу билан бирга, Аллоҳ таолонинг улуғ сифатларини эслаш бор.

Муқаддим.

Олдинга сурувчи. У Зот хоҳлаган шахсни ва нарсани олдинга суради.

Муаххир.

Орқага сурувчи. У Зот хоҳлаган шахс ва нарсани орқага суради.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон киши кийимини ечмоқчи бўлса .Бисмиллаҳиллазий ла илаҳа илла ҳува,, деб давоми...

6908 07:50 / 27.12.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар. Абу Довуд, Насаий, давоми...

1851 10:15 / 13.02.2025
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидда шеър айтган кишини кўрса, Аллоҳ тишингни синдирсин, деб уч марта давоми...

3693 14:08 / 24.10.2019
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Алийга .Эй Алий, сенга сўзларни ўргатайми Қачон қийин аҳволга тушиб қолсанг, уларни давоми...

1718 10:05 / 20.05.2025