1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Қалбимизни динингда собит қил!

06:33 / 26.12.2025 998 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

قَالَ شَهْرُ بْنُ حَوْشَبٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ لِأُمِّ سَلَمَةَ: يَا أُمَّ الْمُؤْمِنِينَ، مَا كَانَ أَكْثَرُ دُعَاءِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم إِذَا كَانَ عِنْدَكِ؟ قَالَتْ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَائِهِ: يَا مُقَلِّبَ الْقُلُوبِ ثَبِّتْ قَلْبِي عَلَى دِينِكَ، قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، مَا أَكْثَرَ دُعَاءِكَ بِهَذَا؟ قَالَ: يَا أُمَّ سَلَمَةَ، إِنَّهُ لَيْسَ آدَمِيٌّ إِلَّا وَقَلْبُهُ بَيْنَ إِصْبَعَيْنِ مِنْ أَصَابِعِ اللهِ، فَمَنْ شَاءَ أَقَامَ، وَمَنْ شَاءَ أَزَاغَ.

«Шаҳр ибн Ҳавшаб розияллоҳу анҳу Умму Салама розияллоҳу анҳога:

«Эй мўминларнинг онаси! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг олдингизда бўлганларида аксари дуолари қандай бўлар эди?» деди.

Умму Салама розияллоҳу анҳо:

«У зотнинг аксари дуолари «Эй қалбларни айлантириб турувчи Зот! Қалбимни динингда собит қил» эди. Бас, мен:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Бу дуони бунча ҳам кўп қиласиз-а?» дедим.

«Эй Умму Салама! Қалби Аллоҳнинг икки бармоғи орасида бўлмаган бирор одам йўқ. Кимни хоҳласа, қоим қилади, кимни хоҳласа, тойдиради», дедилар».

Албатта, кўп ишлар одамнинг қалбига ва динда собитлигига боғлиқ бўлади. Қай бир одамнинг қалби пок ва динда собит бўлса, икки дунёнинг саодатига эришади. Агар бошқача бўлса, натижа ҳам бошқача бўлади.

Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёда энг қалби пок, Аллоҳ таолонинг динида қалблари энг собит ва маъсум зот бўлишларига қарамай, доимий равишда Аллоҳ таолодан қалбларини динда собит қилишини сўраб, дуо қилиб турганлар.

Биз ҳам севикли Пайғамбаримиздан ўрнак олиб, бу дуони кўп қилиб туришимиз лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кеч кирса .Амсайна ва амсал мулку давоми...

4613 12:00 / 31.05.2022
Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У давоми...

3720 08:39 / 15.12.2018
Умму Рофиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга .Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр давоми...

4304 13:07 / 17.01.2020
Абдуллоҳ ибн Масъуддан .Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардинглар, деб сўрашди. У киши .Бизнинг кишилар янги ойни мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача давоми...

1664 06:00 / 28.02.2025
Аудиолар

230042 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148634 14:35 / 11.08.2021