1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ОҒИР ЖУДОЛИК

14:38 / 14.12.2025 1517 pdf Ўқиш режими + -

Замонамизнинг улуғ алломаси, тасаввуф дарғаларидан бири, ҳазрати мавлоно пир Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий роҳматуллоҳи алайҳ бугун дорул-фанодан дорул-бақога риҳлат қилибдилар. 

Аллоҳ таоло бу мухлис, юксак мартабали, зуҳду тақвода пешқадам олим бандасини раҳматига чулғасин, чеккан машаққатлари, тортган дардларини каффорат айласин, динига, мусулмон умматига қилган хизматларини, манфаатли илмларини садақаи жория ўлароқ ҳусни қабул қилсин, қабрларини муаттар ва мунаввар айлаб, Фирдавс жаннатларига етиштирсин!

Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратларининг аҳли байтларига, яқинларига, барча шогирду мухлисларига, бутун Ислом умматига самимий таъзия изҳор қиламиз, Аллоҳ таолодан сабри жамил сўраймиз, ҳақларига қилинаётган барча хайрли дуоларни мустажоб қилишини тилаймиз.
 
Барчамиз Аллоҳникимиз, барчамиз У Зотга қайтамиз.

Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари ҳақида маълумот.

«Ҳилол-нашр» матбаа-нашриёти ва Islom.uz портали жамоаси

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жорий йилнинг 13 май куни британиялик муслима аёл Манчестер шаҳри Тамсайд туманининг биринчи мусулмон мери этиб тайинланди. Бу ҳақда aboutislam.net манбаси хабар берди. давоми...

1878 14:54 / 30.05.2023
Аввал хабар берганимиздек, Ислом илмлари халқаро университети, ҳанафий фиқҳи факультети мудири, доктор Салоҳ Муҳаммад Солим Абул Ҳож ҳазратлари юртимиз бўйлаб давоми...

1591 21:30 / 27.11.2023
Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб давоми...

1566 12:18 / 22.06.2024
2019 йилнинг 16 май куни Туркия Дин ишлари бошқармасининг бир гуруҳ вакиллари .Hilolnashr, матбаанашриётига ташриф буюрди.Меҳмонларни .Hilolnashr, матбаанашриёти ва Islom.uz давоми...

2114 17:00 / 16.05.2019