1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳдан ушбу тўрт нарсани сўраш

06:16 / 14.12.2025 1450 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ الْهُدَى وَالتُّقَى وَالْعَفَافَ وَالْغِنَى.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Аллоҳим! Албатта, мен Сендан ҳидоятни, тақвони, иффатни ва беҳожатликни сўрайман», дер эдилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларини ҳис-туйғусиз, қуруқ сўз сифатида эслаб юрадиганлар нимадан бебаҳра қолишларини эслатиб қўйишимиз лозим.

У зотнинг дуоларига эътибор билан, ихлос билан муносабатда бўлган одам олам-олам маънони, балоғат ва фасоҳатни, бандаликни бутунлай тан олишни, Аллоҳ таолони улуғлашни, банданинг илтижо ва тазарруъсини, оз сўзлар билан кўп нарсани сўрашни ва бошқа фойдаларни кўради.

Ушбу ривоятдаги дуода сўралаётган тўрт нарсани олиб кўрайлик. Ўзини билган ҳар бир одам боласига худди шу тўрт нарсадан ўзгаси керак эмаслиги ҳеч кимга сир эмас.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон субҳ намозини ўқисалар .Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан давоми...

6037 09:00 / 10.05.2022
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни масжидга кирсалар, Абу Умома деган ансорий саҳоба ўтирган давоми...

10944 07:00 / 27.03.2021
Ҳузайфа ибн Йамон розияллоҳу анҳу ва Абу Зарр розияллоҳу анҳунинг ривоят қилишларича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётсалар, давоми...

26017 07:45 / 22.12.2018
. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Менга жасадимда офият бергин. Менга кўзимда офият давоми...

2322 10:46 / 31.12.2025