1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Дастлабки гуруҳ ҳожиларимиз она Ватанга жўнаб кетишди

12:18 / 22.06.2024 1472 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 22 июнь куни эрта тонгда юртимиз ҳожиларининг илк гуруҳлари Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш Ҳаж ибодатларини бекаму кўст бажариб, юртимизга жўнатиб кетишди.

Бу йилги ҳаж мавсуми ҳар қачонгидан ҳам файзли, шукуҳли, барча шарт-шароитларга эга ҳолатда ўтди. Ҳаж арконларини бажариш учун юртимиз мўмин-мусулмонларига Мадинаи мунаввара, Маккаи мукаррамада яратилган шарт-шароитларга кўплаб мусулмонларнинг ҳаваси келганига барча гувоҳ бўлди. Айниқса, меҳмонхоналар, Мино, Арафот водийларидаги шароит ва имкониятлар, тиббий ва транспорт хизматлари барчага манзур бўлди.

Юртдошларимиздан фақат бир нарса, у ҳам бўлса, Ҳажнинг барча арконларини чиройли адо этиш талаб этилди, холос.

Мана, бугун юз-кўзлари порлаган, пешоналаридан нур балқиган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи диёримизга қайтиб кетди.

Аслида, ҳожи бўлиш осон, лекин шу номга бир умр содиқ бўлиб қолиш мушкул. Эндиликда ҳожиларимиз ўзларининг ибратли амаллари, гап-сўзлари ила ёшларимизга намуна бўлиб, юртимиз равнақи, хақимиз фаровонлиги, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшадилар, иншо Аллоҳ.

Ҳадиси шарифга биноан Ҳаж арконларини бажарган киши ўз Ватанига шошиши керак. Чунончи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Сизлардан бирингиз ҳажини адо қилса, аҳлига қайтишга шошилсин. Чунки шундай қилиши ажрини кўпайтиради”, дедилар (Имом Дорақутний ривояти).

Аллома Муновий раҳматуллоҳи алайҳ “Файзул қадир” китобида ҳадисни қуйидагича шарҳлаган: «(Ватанга) шошилиш – мустаҳаб. “Аҳл”дан мурод эса, ватандир, гарчи у ерда аҳли (оиласи) бўлмаса-да. Келиши билан дўстлари, аҳлларига сурур бағишлагани учун “шундай қилиши ажрини кўпайтиради”.

Аллоҳ таоло ҳожиларимизнинг ҳажларини мабрур қилган бўлсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ўзи католик бўлсада, беморларига Қуръон ва Инжилни ўқиб берадиган суданлик жарроҳ БМТ мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда islamtoday.ru нашри хабар берди. Юксак давоми...

3993 14:00 / 15.10.2018
Хассина Мисрнинг шимолийшарқий Дакалия губернаторлигининг Дикирнис шаҳри яқинидаги Кафр Абдул Мўмин номли қишлоқда яшайди. Бу ҳақда iqna хабар беради.У давоми...

1946 10:30 / 02.08.2019
Шу йил Қирғизистон муфтийси Абдулазиз Зокиров Саудия Арабистони Ҳаж вазири ўринбосари Абдул Фаттоҳ бин Сулаймон билан учрашув ўтказди. Учрашувда 2025 йилда Ҳаж давоми...

1549 19:01 / 13 январь
.Хабарингиз бор, .Hilolnashr, нашриёти 2018 йилдан буён Қуръони Карим mdash Мусҳафи шарифни нашр этиш ишларини бошлаган. Узоқ йиллар Ўзбекистонда Қуръон чоп қилинмаган, давоми...

3261 13:06 / 13.01.2020
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021