1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Нуғайрга нима бўлди?

14:14 / 12.12.2025 1697 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг Абу Умайр деган укаси бор эди. Араблар ёш болаларга ҳам куня бериб қўяверадилар. Улар ҳатто қизалоқларни ҳам кунялашади. Хуллас, Абу Умайрнинг кичкина қушчаси бўлиб, оти Нуғайр эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Анас ибн Моликни кўргани уйига келсалар, Абу Умайр билан ҳазиллашиб: «Ҳой Абу Умайр, нима бўлди Нуғайр?» деб қўяр эдилар.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзида саҳобаларини уйларига бориб, зиёрат қилиб турар эдилар. Бу нарса у зотнинг тавоъзуларини, уларга яқинлашиш учун уринишларини ва кўнгил олишга ҳаракат қилишларини кўрсатади. Зиёратнинг ҳам қонун-қоидалари бор. У кўпайиб кетмаслиги керак. «Зиёратни камроқ қилгин, муҳаббат зиёда бўлади», деган ҳадис гарчи саҳиҳ бўлмаса-да, тажрибада синалган. Аҳбобларингизни, дўстларингизни зиёрат қилиб туринг. Аммо уларга ёпишиб олманг. Инсонларнинг қиладиган юмуши ва машғулоти бўлади. Кўп зиёрат малол келиши мумкин. Аммо бойларнинг ва нуфузли кишиларнинг фақир ва мискинларни зиёрат қилиб туриши яхши нарса. Бунинг зиёрат қиладиган кишига ҳам яхши таъсири бор. Уни тавоъзули қилади, кибрдан узоқлаштиради. Зиёратни зиёрат қилинувчига ҳам манфаати бор. Унинг кўнгли шод бўлади. Кўнгил олиш ҳам ибодатдир!

Доим ҳам жиддий бўлиб олиш ярамайди. Тавоъзули ва юмшоқ бўлиш билан илмингиз, маданиятингиз, мавқеингиз камайиб қолмайди. Аксинча, ҳамма билан бир хил муомала қилиш нуқсондир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лутфларига қаранг. Ёш бола билан ҳазиллашиб гаплашяптилар. Унга оддий, тушунадиган тил билан гапиряптилар. У қизиқадиган томондан кириб келяптилар. Пайғамбарлар энг масъулиятли шахслар бўлишади. Башарият тарихида пайғамбарликдан қийин вазифа бўлмаган!

Гоҳида хотинингиз сиз учун арзимас бўлган нарсани гапиради. Эртага нима овқат қилиш ҳақида, кийимларни яхши тозаламайдиган кукун ёки қайсидир хонага ярашмай турган парда ҳақида гапиради. Сиз унга эътибор кўрсатинг, худди барча иш кўз ўнгингизда тургандек ўз фикрингизни билдиринг. Бу ишга худди умматнинг чигал бир муаммоси каби ҳал қилувчи масала деб қаранг. Бундан бошқаси аҳмоқликдир!

Гоҳида инсон бошқалар наздида қалбнинг энг юқори даражасига кўтарилиш учун ақлнинг энг паст даражасига тушишга мажбур бўлади.

Тавозуъ зийнатламаган бойлик фақирликдир. Сизни инсонларга яқинлаштирмаган илм нодонликдир. Дипломингиз, бойлигингиз ва мавқеингиз - ҳаммаси сизники. Инсонларга етадигани эса, хулқингиздир!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу шунчаки дарахт эмас, бу одамлар учун сабоқ.Ушбу дарахт Венгриядаги Бюкк тоғ тизмасида йўл бўйлаб ўсади. Кўп йиллар олдин кимдир ингичка шохнинг пастки қисмини давоми...

3207 18:30 / 21.05.2021
Бошқа ибодатлардаги каби, садақа ва хайрэҳсонда ҳам фарзу вожибдан кейинги ўринда ихтиёрийси туради. Албатта, садақанинг бу тури ҳам соҳибининг ўзига катта давоми...

4102 16:00 / 01.09.2021
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини мусулмонларнинг бир ишига бош қилиб қўйдилар. Шунда ансорлардан бири туриб дедиndash Эй Аллоҳнинг расули давоми...

3432 09:09 / 25.01.2024
Кўпчилик англаб олиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, бир шахсдан содир бўлган ҳар бир зулмга қарши унга ҳам ўшанча мислда жавоб қайтариш жоиз эмас. Мисол давоми...

4419 09:00 / 03.08.2021