1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Маънавий зулмга жавоб қайтариш

09:00 / 03.08.2021 3447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кўпчилик англаб олиши лозим бўлган ҳақиқатлардан бири шуки, бир шахсдан содир бўлган ҳар бир зулмга қарши унга ҳам ўшанча мислда жавоб қайтариш жоиз эмас. Мисол учун, ғийбатнинг жавобига ғийбат қилинмайди. Жосусликка қарши жосуслик қилинмайди. Сўкишга яраша сўкилмайди. Бошқа маънавий маъсиятлар ҳам шу каби. Қасос олиш ёки жарима шариатда белгилангандан бошқача бўлиши мумкин эмас.

Сўкишни ўзига яраша сўкиш билан қарши олиш мумкин эмаслиги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан олинган.

Абу Тамийма Ҳажинийдан, у қавмидан бўлган бир кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар бир киши сени ўзингда бор нарса ила сўкса, сен уни унда бор нарса ила сўкмагин», дедилар».

Имом Аҳмад ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки сўкишганнинг гуноҳи улардан аввал бошлагангадир. Модомики мазлум ошириб юбормаган бўлса», дедилар».

Абу Довуд, Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Саъид ибн Мусайяб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. Ул зот билан бирга саҳобалари ҳам бор эди. Бир киши Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуни сўкиб, унга озор берди. Абу Бакр бир оз жим турди. Сўнг иккинчи марта озор берди. Абу Бакр яна жим турди. Сўнгра учинчи марта озор берди. Шунда Абу Бакр ўч ола бошлади. Абу Бакр ўзи учун ўч ола бошлаганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб кетдилар. Абу Бакр: 

«Мендан хафа бўлдингизми, эй Аллоҳнинг Расули?!» деди. 

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«У сенга айтган нарса учун осмондан фаришта тушиб, уни ёлғончига чиқариб турган эди. Сен гапирганингда эса шайтон келди. Шайтон бор мажлисда мен ўтирмайман», дедилар».

Баъзи уламолар: «Ёлғон аралаштирмай, ҳаддан оширмай жавоб берса ҳам бўлади», деганлар.

Бошқа баъзилари: «Сўкаётган одамга «Сен кимсан?», «Сен фалончисан» каби сўзларни айтиб қўйса кифоя қилади», деганлар.

Лекин бу қарши чораларни тарк этиб, сабр қилиб, жавобни тарк этган афзал. Чунки одамларнинг табиати ҳар хил бўлади. Жавоб берилмай турилса, сўкаётган ўзига келиб, узр айтиб қолиши ҳам мумкин. Сўкишга жавоб берилса, орада жанжал чиқиб, адоват кучайиб кетиши шубҳасиз.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динимиз Ислом ахлоқодоб динидир. Барча масаланинг ўз одоби бор. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хулқларини мақтаб, Қуръони Каримда давоми...

2190 19:00 / 01.07.2022
Бир неча йил аввал, тақрибан 2002 ёки 2003 йиллар эди. Дубай шаҳрида истиқомат қилардим. Бир куни маҳалламда Туркиялик нуроний отахон билан танишиб қолдим. Ёши давоми...

1762 14:07 / 18.12.2023
Уламолар Аллоҳ таолонинг наздида қандай мавқега эга эканини биласизми Улар билан муомала қилар эканмиз, уларнинг мавқеларини билишимиз ўта аҳамиятлидир. ndash Эй давоми...

1134 09:00 / 27.04.2023
., . , . , . , . , . , . ,. . Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Одамлар Расулуллоҳ давоми...

1074 16:17 / 29 март