1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Ғийбат қилманг! Бу катта гуноҳ

18:30 / 22.03.2021 5432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тасаввур қилинг!

Яқин кишингиз вафот этди. Ўша киши сизнинг акангиз, укангиз, амакингиз, тоғангиз, қўшнингиз, дўстингиз ёки қариндош бўлмаган диндошингиз. Ҳамма оила аъзолари, танишлари, қўшнилари, қариндошлари йиғлаб турибди. Сиз ҳам устингизга тўнни кийиб олиб, белингизга белбоғни боғлаб олиб, қўлингиздаги рўмолчани юзингизга босиб, хўнг-хўнг йиғлаяпсиз.

Шу ҳолатда ошхонага кириб, пичоқни олдингиз ва ўлик ётган хонага кирдингиз. Қарасангиз, вафот этган биродарингиз юзи ёпиб қўйилган ҳолда ётибди. Ташқарида ҳамма ғассолни кутяпти. Сиз эса, ичингизга яшириб олиб кирган пичоқни аста чиқариб, ўлиб ётган биродарингизнинг билагидан кесиб олиб, ўша парчани еяпсиз.

Тасаввур қиляпсизми?!

Ўлиб ётган қадрдонингизнинг билагидан, кейин сонидан, қорнидан, юзидан бирин-кетин кесиб олиб, еб ўтирибсиз. Оғзингизнинг четлари қон. Дўстингизни йўқотганингиз учун маҳзун бўлиб тўккан кўз ёшингизни артган рўмолчангиз билан ўша дўстингизнинг гўштидан теккан қонни артяпсиз.

Кўз олдингизга келтиряпсизми?!

Манзара даҳшатли, тўғрими?!

Сиз кимнидир ғийбат қилаётганингизда худди шу ишни амалга ошираётган бўласиз. Сиз тасаввур қилган манзара қанчалик даҳшатли бўлса, диндош биродарингизни ғийбат қилишингиз шунчалик даҳшатлидир.

Ёки ўша диндош биродарингизни ўлиб ётган хонасида бир нечта дўстларингиз ўтириб олиб, қўлларида пичоқ билан ҳали қўлидан, ҳали оёғидан, ҳали юзидан, ҳали қорнидан кесиб-кесиб, еб ўтиришибди. Сиз эса, емаётган бўлсангиз ҳам уларнинг жирканч ишларини томоша қилиб ўтирибсиз. Ғийбат мажлисида ўтирганингизда шундай ҳол юз бераётган бўлади. Дўстларингизга «Ғийбат қилманглар!» деганингизда, «Диндошимнинг гўштини еманглар» деб, қўлларидан пичоқларини олиб қўйган бўласиз.

Аллоҳ таоло барчамизни ғийбат қилишдан ва ғийбат қилинишдан асрасин.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сиз масжидга бормасангиз ҳам сиздан бошқалар албатта бораверади. Сиз Қуръонни тарк қилсангиз ҳам кимдир уни тиловат қилаверади, ёдлайверади. Сиз Аллоҳдан давоми...

2212 11:23 / 26.11.2023
. . Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабрдан овоз эшитдилар ва .Қачон вафот этган, давоми...

3332 12:57 / 14.11.2024
. ,. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом одамлар орасида туриб, Аллоҳга лойиқ ҳамду сано айтдилар, давоми...

2570 11:29 / 22.12.2024
Исломда мусулмонларнинг камчиликларини яшириш улуғ фазилатли амал ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Эй тили билан иймон келтириб, иймон давоми...

823 16:27 / 18 август