1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Яхшиликларни жамлаган дуо

06:08 / 12.12.2025 1050 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَاءِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم: اللَّهُمَّ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً، وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً، وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аксари дуолари «Роббанаа аатинаа фиддуня ҳасанатан ва фил охироти ҳасанатан ва қинаа азабан-наар» эди».

Учовлари ривоят қилганлар.

Дуонинг маъноси: «Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам яхшиликни бергин. Ва бизларни дўзах азобидан сақлагин».

Бу дуо «Бақара» сурасидаги оятдан олинган дуодир.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида:

«Ва улардан баъзилари: «Роббимиз, бизга дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам ‎‎яхшиликни бергин ва бизни дўзах азобидан сақлагин», – дейдир‎», деган (201-оят).

Бу дуо мусулмонларнинг дуосидир. Улар Аллоҳ таолодан икки дунёнинг яхшилигини сўрайдилар, чунки Ислом дини кишиларни икки дунёнинг ободлигига чақиради. Улар динсизу худосизларга ўхшаб, фақат бу дунёнинг ҳой-ҳавасини сўрамайдилар. Ёки баъзи тоифалар каби фақат охиратни ўйлаб, бу дунёни эсдан чиқармайдилар.

Бу дуода юксак одоб ҳам кўриниб турибди. Сўраладиган нарсанинг номи аниқ қилиб айтилмасдан, умумий қилиб, «яхшилик» дейилмоқда. «Яхшилик»нинг нималигини Аллоҳ таолонинг Ўзи яхши билади.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга исро қилдирилган кечада Иброҳимга йўлиқдим. У давоми...

2365 05:06 / 22.10.2025
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намоздан фориғ бўлсалар .Аллоҳуммажъал хойра ъумурий ахироҳу ва хойро давоми...

3939 15:00 / 18.04.2020
. Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҲамийдумМажийд. Аллоҳумма давоми...

7545 12:37 / 28.08.2024
.Аллоҳумма баййиз важҳий йавма табйаззу вужуҳун ва тасвадду вужуҳ, Эй Раббим, юзлар оқ ва қора бўладиган кунда юзимни оқ қилгин, дейилади. Имом Нававийнинг .АлАзкор, китобидан

5094 08:40 / 14.01.2019