1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ким дуоси қабул бўлишини истаса...

06:58 / 07.12.2025 1352 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَنْزِلُ رَبُّنَا تَبَارَكَ وَتَعَالَى كُلَّ لَيْلَةٍ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا حِينَ يَبْقَى ثُلُثُ اللَّيْلِ الْآخِرُ يَقُولُ: مَنْ يَدْعُونِي فَأَسْتَجِيبَ لَهُ، وَمَنْ يَسْأَلُنِي فَأُعْطِيَهُ، وَمَنْ يَسْتَغْفِرُنِي فَأَغْفِرَ لَهُ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Роббимиз таборака ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига тушади ва: «Ким Менга дуо қиладики, унга ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайдики, унга ато қилсам? Ким Менга истиғфор айтадики, уни мағфират қилсам?», дейди», дедилар».

Тўртовлари ривоят қилганлар.

Ким дуоси қабул бўлишини истаса, кечанинг охирги учдан бири қолганда дуо ила машғул бўлсин. Саҳар чоғи қилинган дуо қабул бўлиши тажрибада ҳам кўп синалган ҳақиқатдир.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади У кишига касаллик етганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ давоми...

1387 09:01 / 18.06.2025
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн .Аладъийатулворидату филаятил каримати вал давоми...

2535 07:46 / 13.10.2024
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор фарз ёки нафл намоз сўнгида яқинлашсам, у зотнинг давоми...

6595 09:00 / 12.05.2022
Ибн Аббосдан розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиАлбатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда . .Лаа илаҳа иллаллоҳул ъазиймул давоми...

1699 09:00 / 18.11.2024