1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Жамланган қисқа салавот

07:46 / 13.10.2024 2312 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

اللهُمَّ صَلِّ وَ سَلّمْ وَبَارِكْ عَلى سَيِّدِنَا مُحَمَّد وَعَلَى اله وَصَحْبِه أَجْمَعِينَ

Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн («Ал-адъийатул-воридату фил-аятил каримати вал- аҳадисиш-шарифаҳ», 149-с).

Маъноси: Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга, ул зотнинг оилалари (аҳли)га ва жамики саҳобаларига раҳмат айла, салом айла ва барчаларини муборак-баракотли қил!

Юқоридаги салавотлар матнидан келиб чиққан ҳолда ушбу салавот ҳам жуда фазилатлидир.

Янада қисқароқ шакли

اللهُمَّ صَلِّ عَلى سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ وَعَلَى الِ سَيِّدِنَا مُحَمَّدٍ

Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала али саййидина Муҳаммад.

Маъноси: Аллоҳим! Саййидимиз ҳазрати Муҳаммадга ва саййидимиз ҳазрати Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га раҳмат айла!

 

«Энг гўзал салавотлар» рисоласидан

Ушбу рисола Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 29 октябрь 03-07/6661-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Албатта, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ким давоми...

3340 04:00 / 13.08.2022
. ,. . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғонган вақтларида .Алҳамду лиллаҳиллазии аҳйаанаа баъда маа амаатанаа ва илайҳин нушуур,, дер давоми...

8808 04:00 / 24.08.2022
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар. Абу Довуд, Насаий, давоми...

1767 10:15 / 13 февраль
Муҳаммад ибн Иброҳим оталаридан ривоят қилади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни бир сариййага ўзлари иштирок этмаган уруш юбора туриб, тонгда ва кеч давоми...

4294 16:20 / 05.01.2023
Аудиолар

211074 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130335 14:35 / 11.08.2021