1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Аллоҳдан паноҳ сўраш

09:01 / 18.06.2025 1387 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У кишига касаллик етганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Танангдаги оғриётган ерингга қўлингни қўй, «Бисмиллоҳ»ни уч марта айтиб:

أَعُوذُ بِعِزَّةِ اللهِ وَقُدْرَتِهِ مِنْ شَرِّ مَا أجِدُ وَأحَاذِرُ

«Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳаазиру», деб етти марта айтгин», дедилар.

Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.

Имом Муслим ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Таржимон Анвар Аҳмад

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади,, давоми...

1635 09:20 / 30.04.2025
Абдуллоҳ ибн Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отганида . .Асбаҳна ва асбаҳал мулку лиллаҳи давоми...

2536 16:49 / 04.01.2023
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидагисидир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган нарсаларнинг энг яхшиси давоми...

3310 09:35 / 29.07.2020
Умму Рофиъ розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга .Эй Расулуллоҳ, менга бир амални кўрсатингки, у билан Аллоҳ менга ажр давоми...

4289 13:07 / 17.01.2020