1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Арафотда айтилиши мустаҳаб бўлган дуо

09:35 / 29.07.2020 3312 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Дуоларнинг энг яхшиси арафа кунидагисидир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган нарсаларнинг энг яхшиси 

«Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр»дир».

Арафотда зикр ва дуолар кўпайтирилади. Чунки бу кун йилнинг дуо қилиш учун энг яхши фурсатидир, ҳажнинг энг улуғ амали, мақсади ва эътимод қилинганидир. Шундоқ улуғ кунда банда зикр, дуо, Қуръон тиловатига  ўзи, ота-онаси, қариндошлари, дўсту биродарлари ва жамики мусулмонлар ҳаққига дуо қилишга бор куч-қувватини сарф этади, улуғ куннинг буюк имкониятларидан бебаҳра қолиб, вақтини беҳуда ўтказишдан ўзини сақлайди. У кунда дуолар сажъ -- қофия билан айтилмайди. Чунки сажъ қалбдан хушуъ ва хузуъни, ўзни хор тутиш каби нарсаларни кетказади. Лекин ёдланган дуолар қофияли бўлса, зарари йўқ. Дуо қилаётганда овозини пасайтириб айтиш суннатдир. Яна шу кунда чин қалбдан истиҚфор айтилади, тавба қилинади. Дуолар такрор-такрор айтилаверади. Дуолар Аллоҳга ҳамду сано ва Расулулоҳга саловот ва салом айтиш билан тугатилади. Дуо қилаётганда, албатта, таҳоратли бўлиб, қиблага юзланган ҳолда турилади.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳумма солли васаллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн .Аладъийатулворидату филаятил каримати вал давоми...

2535 07:46 / 13.10.2024
Талқ ибн Ҳабибдан ривоят қилинади.Бир киши Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг олдларига келиб .Эй Абу Дардо, уйингиз ёниб кетди,, деди. Абу Дардо эса .Аллоҳ азза ва жалла давоми...

2635 10:54 / 17.01.2023
Ибн Сунний ривоятларида бундай деганлар.Қачон сизлардан бирингиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб .Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва давоми...

2121 11:49 / 06.07.2023
. . Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен сизларга фақатгина Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган давоми...

949 07:41 / 24 январь