1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Эй Али, уни ўчир!

15:49 / 12 ноябрь 2272 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам умра қилгани келдилар. Ҳали Макка фатҳ этилмаган эди. Қурайшликлар у зотни Байтуллоҳни зиёрат қилишдан тўсди. Бир қанча борди-келдилардан сўнг Ҳудайбияда сулҳ қилишга келишишди. Мушриклар ўзлари томондан элчи қилиб, Суҳайл ибн Амрни мусулмонлар билан сулҳ тузишга юборишди. Сулҳ бандлари келишиб олинганидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Суҳайлга: «Кел, уни ёзиб қўямиз», дедилар ва ёзиш учун ҳазрати Али розияллоҳу анҳуни чақирдилар. Али розияллоҳу анҳуга: «Бисмиллаҳир роҳманир роҳим», деб ёз дедилар. Шунда Суҳайл: «Биз буни билмаймиз. Бисмикаллоҳумма, деб ёз», деди. Набий соллаллоху алайҳи васаллам Али розияллоҳу анҳуга: «У айтгандек қилиб ёз», дедилар. Кейин айтишда давом этдилар: «Бу Аллоҳнинг элчиси Муҳаммад билан Суҳайл ибн Амр ҳукм қилган нарсадир».

Суҳайл ибн Амр яна эътироз билдирди:

- Аллоҳга қасамки, агар сени Аллоҳнинг элчиси деб билганимизда Маккага киришдан тўсмас эдик. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деб ёзсин.

Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васаллам Али каррамаллоҳу важҳаҳуга:

- Али, уни ўчир ва Муҳаммад ибн Абдуллоҳ деб ёз, дедилар.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, эй Аллоҳнинг расули, ҳеч қачон уни ўчирмайман», - дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «уни менга бер», дедилар ва Али розияллоҳу анҳу «Аллоҳнинг расули» деган сўзни

ўчирмасликларини билганлари учун уни ўзлари ўчирдилар. Кейин сулҳ тузилди!

Ушбу ҳодиса Али розияллоҳу анҳунинг маноқибларида келади. Ҳазрати Алининг бу ишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амрларига исён эмас. Алидек инсон Набий алайҳиссаломнинг амрларига хилоф қилиши мумкин эмас. Бу иш Аллоҳнинг дини учун ёниш ва унинг динини рашк қилишдир!

Бунга ўхшаган ҳолат Абу Бакр розияллоҳу анҳуда ҳам бўлган эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлганларида Абу Бакр розияллоҳу анҳуга имомликка ўтишни айтдилар. Саҳобалар намозни бошлаганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини бироз яхши ҳис этдилар ва сафларни ёриб олдинги саф томон ҳаракат қилдилар. Буни сезган Абу Бакр розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга ўтишлари учун орқага тисарилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуга жойида туришни амр қилдилар. Аммо Абу Бакр розияллоҳу анҳу ортга чекиндилар. Кейинчалик Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр розияллоҳу анҳудан: «Сенга ўрнингда туришни амр қилганимда нега орқага тисарилдинг?» деб сўраганларида у зот шундай деган эдилар: «Абу Қуҳофанинг ўғли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдида туриши мумкин эмас!»

Ҳаётда гоҳида ота ўғлини олдинги ўриндиқда ўтиришини талаб қилади. Ўғил буни истамайди. Отасининг олдинда ўтиришини хоҳлайди. Бу «эътироз» отага итоатсизлик эмас. Аксинча, яхшиликдир. Бу ҳол муҳаббат ва ҳурматдан келиб чиққан истамасликдир. Маъно ҳам очиқ-равшан. Янада равшанлаштиришга эҳтиёж йўқ!

«Эй Али, уни ўчир!» деган жумлада уммат ўрганадиган кўп дарс бордир:

1 Маъно-мазмунга эътибор бериб, кичкина ва арзимас ишлардан хатлаб ўтиш.

2. Самарасиз жанжалларга ва натижага эътибор бермаслик.

3. Бир лаҳзалик зиёндан қочаман деб стратегик манфаатни бой бермаслик.

4. Олдинга узоқроқ сакраш учун бироз орқага тисалиришнинг зарари йўқлиги.

5. Ўзини билмасликка солиш ва кечириш буюкларимиз хулқидандир. Душман у ёқда турсин, қариндош ва дўстларимизни кечиришга қанчалар муҳтожмиз!

«Набавий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 7 мартдаги 03-07/1506-рақамли ва 2023 йил 24 мартдаги 01-07/1959-рақамли хулосалари асосида тайёрланган.

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кунларнинг бирида бир киши Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг эшигини тақиллатиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтидан ёрдам сўраганини айтиб, давоми...

2504 14:00 / 30.11.2024
Бу даврга келиб, Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу Ислом жамиятининг энг кўзга кўринган арбобларидан бирига айланган эдилар. Ҳатто ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳуга давоми...

1573 18:01 / 25.10.2023
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар.Сафарнинг оғир йўллари,7қисмПайғамбаримиз алайҳиссалом ва Абу Бакр давоми...

6014 16:33 / 21.04.2017
Абу Салама розияллоҳу анҳу Мадинага ҳижрат қилишга аҳд қилди. Хотини Умму Салама билан ўғли Саламани битта туяга, ўзи битта туяга миниб йўлга чиқди. Маккадан энди давоми...

2717 14:00 / 18.12.2021
Аудиолар

210982 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130241 14:35 / 11.08.2021