1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Ҳалимликда намуна бўлган ҳазрати Муовия

16:00 / 03.12.2022 2273 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумонинг Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳумога қўшни бўлган ери бор эди. Уларнинг ерларида деҳқончилик қиладиган, ерга ишлов берадиган қуллар меҳнат қиларди.
Бир куни Муовия розияллоҳу анҳунинг қуллари Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг ерига кириб, ундан бир парча ерни тортиб олишди. Буни кўрган Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо Муовия розияллоҳу анҳуга қуйидаги мазмунда мактуб ёзди:
«Эй Муовия, сенинг қулларинг менинг еримни тортиб олишди. Уларга бу ишдан тийилишни амр эт. Акс ҳолда иккимизнинг ўртамизда келишмовчилик чиқади»
Муовия розияллоҳу анҳу Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумонинг мактубини кўргач, уни ўғли Язидга узатди. Язид мактубни очиб ўқиди. Отаси ундан «Эй Язид, бу хатга нима дейсан?», деб сўради. Язид: «Сиз унга боши унинг олдида, охири сизнинг олдингизда бўлган катта бир қўшин юборишингиз, қўшин унинг бошини сизга келтириши керак деб ўйлайман. Шунда сиз ундан қутуласиз», деди. Бу гапни эшитган Муовия ўғлига: «Менда бундан яхши фикр бор» деди. Ўғли ҳайрон бўлиб: «Нима экан, эй отажон?» деб сўради.
Муовия: «Менга қалам ва қоғоз келтиринг!» деб буюрди. Кейин Абдуллоҳга мактуб ёзди. Мактубда қуйидаги сатрлар бор эди:
«Биродаримнинг ўғли (Абдуллоҳ)нинг мактубини ўқидим. Аллоҳга қасамки, уни хафа қилган нарса мени ҳам хафа қилди. Дўстим! Сенинг розилигинг олдида дунё ва ундаги барча нарсалар арзимасдир. Мен ўзимга-ўзим бир мактуб ёздим. У мактубимга Аллоҳни ва мусулмонлардан бир жамоани гувоҳ қилдимки, ўша ерим, ундаги дарахтлар ва у ерда ишлайдиган барча қуллар сеникидир! Ерни ўз ерингга, қулларни ўз қулларингга қўшиб ол! Вассалом!»
Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу Муовия розияллоҳу анҳунинг мактубини ўқиб кўргач, унга қуйидаги мазмунда жавоб мактуби юборди:
«Мўминлар амирининг мактубини олдим. Ўқиб, ўрганиб чиқдим. Аллоҳ таоло у кишини боқий қилсин! Аллоҳ таоло у кишининг юқори мақомга кўтарилишларига сабаб бўлган ушбу гўзал хулқлари (ҳалимлик)ни у кишидан кетказмасин! Вассалом». 
Муовия розияллоҳу анҳу ушбу мактубни ўқигач, уни ўғли Язидга узатди. Язид хатни ўқиб, хурсанд бўлди, юзи ёришди. Шунда Муовия розияллоҳу анҳу ўғлига қараб «Эй ўғилчам! Агар сен яна мана шу касаллик (ғазаб) билан оғрисанг, уни мана бу каби дори (ҳалимлик) билан даволагин! Биз ҳалимликда фақат яхшилик кўрган қавмдирмиз!» деди.


Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ва солиҳалар ҳаётидан минг бир қисса» асаридан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қулоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан у зотнинг .Толҳа ва Зубайр менинг давоми...

2164 16:00 / 12.05.2023
Имом Молик Куфа аҳлидан бўлган бир кишидан ривоят қилади .Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўзи юборган бир лашкар омилига .Менга етган хабарга кўра, сизлардан давоми...

1667 12:04 / 14.12.2024
Ўзларининг кунялари билан машҳур бўлган бу улкан саҳобий Абу Толҳанинг тўлиқ исмлари Зайд ибн Саҳл ибн Асвад ибн Ҳаром ибн Амр ибн Зайдуманот ибн Адий ибн Амр ибн давоми...

5327 19:50 / 21.04.2017
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик қилишлари Ислом демократиясининг юқори савиядаги, ёрқин кўриниши эди. У кишининг ҳар бир ишни шуро мажлиси қарори давоми...

1652 10:05 / 27 январь
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021