1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ

05:49 / 30 октябрь 1270 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ قَيْسِ بْنِ سَعْدِ بْنِ عُبَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ أَبَاهُ دَفَعَهُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَخْدُمُهُ قَالَ: فَمَرَّ بِيَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَقَدْ صَلَّيْتُ فَضَرَبَنِي بِرِجْلِهِ وَقَالَ: أَلَا أَدُلُّكَ عَلَى بَابٍ مِنْ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ؟ قُلْتُ: بَلَى، قَالَ: لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ.

Қайс ибн Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Оталари у кишини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилиш учун топширдилар. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг олдимдан ўтдилар. Намозни ўқиб бўлган эдим. У зот мени оёқлари билан туртиб:

«Сени жаннатнинг эшикларидан бирига далолат қилайми?» дедилар.

«Ҳа», дедим.

«Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ», дедилар».

Демак, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ» калимаси жаннатнинг эшикларидан бири экан. Шунинг учун уни кўп айтиб юрмоқ керак.

وَقَالَ صَفْوَانُ بْنُ سُلَيْمٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: مَا نَهَضَ مَلَكٌ مِنَ الْأَرْضِ حَتَّى قَالَ لَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ.

Сафвон ибн Сулайм розияллоҳу анҳу:

«Ҳеч бир фаришта «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ» демасдан туриб ердан кўтарилган эмас», деди».

Қай бир фаришта осмонга чиқадиган бўлса, албатта, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳи»ни айтмоғи шарт экан. Уни айтмаса, осмонга чиқа олмас экан.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абдуллоҳ ибн Бурайдадан, у киши оталари розияллоҳу анҳумодан бундай ривоят киладилар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

1198 04:24 / 01 октябрь
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фотима розияллоҳу анҳога .Васият қилган нарсамни эшитишдан сени нима тўсади Ҳар давоми...

4919 13:00 / 03.08.2021
. . .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир аёлнинг олдига кирдилар. Унинг олдида данаклар ёки майда тошлар бўлиб, давоми...

1345 10:12 / 27 октябрь
Таҳлил бу Ла илаҳа иллаллоҳrdquo калимасини айтиш, яъни, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқrdquo дейиш. Тасбиҳ бу Субҳаналлоҳrdquo калимасини айтиш, яъни, Аллоҳ ҳар қандай давоми...

13268 16:36 / 22.06.2024
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021