1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Ислом поклик дини

15:41 / 13.10.2025 1038 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ نَامَ وَفِي يَدِهِ غَمَرٌ وَلَمْ يَغْسِلْهُ فَأَصَابَهُ شَيْءٌ، فَلَا يَلُومَنَّ إِلَّا نَفْسَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким қўлини ювмасдан, ундаги таом юқи билан ухлаб қолса-ю, унга бирор мусибат етса, ўзидан бошқани маломат қилмасин», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Баъзи кишилар ушбу ҳадиси шарифни ўқиб, «Овқат егандан кейин қўлини ювмай ухлайдиган одам ҳам бўлар эканми?» дейишлари мумкин. Ҳа, фақат ўтакетган эътиборсиз одамгина қўлидаги овқатнинг юқини ювмай, ухлаши мумкин. Бироқ ушбу ҳадиси шарифнинг айтилиши беҳикмат эмас. Чунки Ислом янги келган пайтда одамларнинг бунга ўхшаш одоблардан умуман хабарлари йўқ эди. Аллоҳнинг таълимоти бўлган Ислом бу каби ишларда биринчи бўлиб инқилобий ўзгаришлар вужудга келтирди. Кишиларни маданиятли бўлишга даъват қилди. Янги мусулмонларни ана шу руҳда тарбиялаб борди. Аста-секин мусулмонлардан кўриб, бошқа халқлар ҳам бу масалаларга эътибор бера бошладилар.

Андалусдаги қўшни халқлар ҳам Ислом давлати билан қўшничилик таъсири остида қўлларини ювиб овқатланишга ва овқат еб бўлиб, яна ювишга одатландилар.

Ушбу ҳадиси шарифда овқатдан кейин қўлини ювмаслик инсонга мусибат етказиши таъкидланмоқда. Бу мусибатга эса фақатгина ўша қўлини ювмаган одамнинг ўзи сабабчи бўлиши ҳам айтилмоқда. Уламолармиз мазкур мусибат турли-туман касалликлар ёки шунга ўхшаш нарсалар кўринишида бўлиши мумкинлигини айтиб ўтганлар.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби 16-жуз

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903- рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мажлисдавраларда икки киши бирбирининг қулоғига шивирлаб, пинҳона гаплашмайди, мажлис аҳлининг баъзилари билиб, бошқалари билмайдиган тилда сўзлашилмайди. Икки давоми...

8007 12:31 / 29.01.2019
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ азза ва жалла давоми...

2693 16:28 / 11.04.2021
. . Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Оламдан ўтганларни ҳақоратламанглар. Чунки улар ўзлари тақдим қилган давоми...

1465 11:50 / 29.09.2024
. . Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жумъа куни минбарда туриб .Бирортангиз давоми...

4134 11:00 / 02.12.2022