1447 йил 23 жумадис сони | 2025 йил 14 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Жамоат намозига шошилинг!

18:00 / 12.09.2021 3905 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عن أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: صَلَاةُ الرَّجُلِ فِي الْجَمَاعَةِ تُضَعَّفُ عَلَى صَلَاتِهِ فِي بَيْتِهِ وَفِي سُوقِهِ خَمْسًا وَعِشْرِينَ ضِعْفًا، وَذَلِكَ أَنَّهُ إِذَا تَوَضَّأَ فَأَحْسَنَ الْوُضُوءَ، ثُمَّ خَرَجَ إِلَى الْمَسْجِدِ لَا يُخْرِجُهُ إِلَّا الصَّلَاةُ لَمْ يَخْطُ خَطْوَةً إِلَّا رُفِعَتْ لَهُ بِها دَرَجَةٌ، وَحُطَّ عَنْهُ بِهَا خَطِيئَةٌ، فَإِذَا صَلَّى لَمْ تَزَلِ الْمَلَائِكَةُ تُصَلِّي عَلَيْهِ مَا دَامَ فِي مُصَلَّاهُ مَا لَمْ يُحْدِثْ، اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَيْهِ اللَّهُمَّ ارْحَمْهُ، وَلَا يَزَالُ أَحَدُكُمْ فِي صَلَاةٍ مَا انْتَظَرَ الصَّلَاةَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кишининг жамоат ила ўқиган намози унинг уйидаги ва бозоридаги намозидан йигирма беш баробар кўп бўлади. Бундай бўлишининг сабаби, қачон у яхшилаб таҳорат қилса, сўнгра масжидга чиқса, уни масжидга намоздан бошқа нарса чиқармаган бўлса, босган ҳар бир қадамида, албатта, бир даража кўтарилиб, бир гуноҳ ўчирилади.

Бас, қачон намоз ўқиса, модомики, намозгоҳида турар экан, агар таҳорати кетмаган бўлса, фаришталар унга саловот айтиб туради. «Аллоҳим, унга саловот юборгин. Аллоҳим, унга раҳм қилгин», дейдилар. Бирортангиз, модомики намозга интизор бўлар экан, намоздадир», дедилар».

Бешовлари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда жамоат намозининг фазилати очиқ-ойдин зикр қилинмоқда. Жамоат намози нима учун фазилат бўлиши ҳам баён қилинмоқда.

Жамоат билан намоз ўқиган одам ёлғиз ўзи намоз ўқиган одамга қараганда йигирма беш марта кўп савобга эга бўлар экан.

Бундай бўлишининг сабаби:

1. Жамоат намози ўқиган одам яхшилаб таҳорат қилиб, масжидга чиқади. Унинг нияти соф бўлади. Масжидга борар экан, жамоат билан намоз ўқишдан бошқа мақсадни кўзламайди. Шунинг учун босган ҳар қадамида мартабаси бир даража кўтарилиб, бир гуноҳи ўчирилади.

2. Жамоат билан намозни ўқиб бўлиб, таҳоратини кетказмай, намозгоҳида турса, фаришталар унга саловот айтадилар. Бу намозни ёлғиз ўзи уйида ўқиса, бундай бўлмас эди.

3. Жамоат намозини ўқиб бўлиб, кейинги намозга интизор бўлса, худди намоз ўқиётган одамнинг савобини олади. Ёлғиз намоз ўқиган одам бундай мақомга эриша олмас эди.

Демак, намозни жамоат билан ўқишнинг ўзиёқ киши оладиган савобларнинг ўз-ўзидан кўпайиб кетишига сабаб бўлар экан.

Шунинг учун жамоат намозидан қолмаслик керак, у ҳаётимиздан муносиб ўрин олмоғи лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . .Сувайд ибн анНуъмон розияллоҳу анҳу .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Хайбарга чиқдик. Саҳбога етганимизда у зот таом опкелтирдилар. давоми...

599 16:14 / 28 сентябрь
. . . Сохр алҒомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Умматимга саҳарини баракали қилгин, давоми...

2191 11:48 / 27.11.2024
. .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Одамлар масжидлар билан фахрланмагунларича қиёмат қоим бўлмас,, давоми...

4434 17:00 / 08.08.2021
Хурсандчилик муносабати ила дастурхон ёзиб, таом тортиб, ўтказиладиган маросим валийма дейилади. Ақиқа, никоҳ ва сафардан қайтиш каби муносабатлар ила давоми...

1487 14:35 / 21 январь
Аудиолар

213419 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132634 14:35 / 11.08.2021