1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ҳадисдаги гап илмий томондан ҳам исботланди

15:40 / 12.09.2021 2627 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2016 йилда «Психология фанлари» (Psychological Science) журналида нашр этилган бир тадқиқот хулосасида айтилишича, олимлар эҳтирос, ҳиссиёт кўз орқали бир шахсдан бошқасига ўтишини аниқладилар. Улар оналар ва бир ойлик гўдаклар устида тажриба ўтказганларида, она маҳзун ёки безовта бўлса, бу руҳий ҳолат чақалоққа ҳам ўтиб, йиғлай бошлаган ёки хотиржамликни йўқотган. Она хурсанд бўлганда гўдак буни ҳис этиб шодланган. Мутахассислар кўз қорачиғи, унинг кенгайиши ва гўдак миясини ўрганиш орқали мазкур ҳолатни аниқладилар.

Бу ва бунга ўхшаш тадқиқот натижаларидан шундоқ хулоса оламизки, инсон бегона аёлга қараб, унинг чиройи ҳақида ўйлаганда кўз қорачиғи бироз кенгаяди ва аёл беихтиёр буни ҳис қилади. Ҳеч бир гап-сўзсиз, нигоҳлар тўқнашуви орқали ҳиссиётлар алмашинуви рўй беради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз умматларини фаҳшга, зинога олиб борадиган ишлардан қайтариб, «Эй Али! Назарни назарга эргаштирма! Биринчи кўз тушиши зарарингга бўлмаслиги мумкин, аммо кейингиси, албатта, сенинг зараринггадир» деганлар.

Имом Аҳмад, Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган. 

Бу ҳадисдан Али розияллоҳу анҳу Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсага қараганлар деган маъно чиқмайди. Балки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам насиҳат одамларнинг зеҳнида қолиши ва ёдлаб олишлари учун уни мана шу тарзда гапирганларини тушунамиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таолонинг ҳақ расули бўлганлари учун умматларини Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга қарашдан 14 аср аввал қайтарганлар. Бунинг илмий моҳиятини олимлар энди аниқлаяптилар.

Аллоҳ таоло бизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Абдуддоим Каҳел мақоласи асосида

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Динимизда номаҳрам аёлга қарашдан қайтарилган. Бегона аёлга шаҳват ила боқиш ҳаром. Аллоҳ таоло бандаларига бир ишни қилишни ёки бирор нарсани тановул этишни давоми...

4049 11:16 / 08.09.2021
Юнон фалсафасига раддияПокистон бош муфтийси, юқорида тилга олинган юзлаб китобларнинг сермаҳсул муаллифи муфтий Муҳаммад Шофий Деобанди, бу оятларга яна бир давоми...

2839 14:00 / 03.06.2022
Итлар кучли ҳид билиш сезги органига эга. Уларда инсонларга нисбатан кўп миқдорда ҳид билиш ҳужайралари мавжуд. Шу сифат орқали итлардан Ички Ишлар ходимлари ва давоми...

3024 11:17 / 13.12.2023
Аллоҳ таоло барча жонзотлар орасида инсонни мукаррам, гўзал суратли қилиб яратган. Албатта, ҳар биримиз она қорнида ҳомила бўлганмиз. То дунёга келгунимизга қадар давоми...

7484 17:00 / 28.11.2020