1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Нафақада исроф қилмаслик ва ҳаддан ошмаслик

13:18 / 19 август 1069 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар ушбу инсоний муомалалар одоби бўйича комил амалий барномани маҳкам тутадиган бўлсак,  дунё ва охиратда саодатга эришгаймиз.

Турли тарафларга нафақа қилиш ҳақидаги боблар сўнгида нафақада исроф қилмаслик ва ҳаддан ошмаслик ҳақида сўз юритиш, албатта, мақсадга мувофиқ бўлади. Зотан, нафақага тарғибот кучайганидан кейин унинг таъсирида баъзи кишилар нафақада ҳаддан ошиб, исроф даражасига ўтиб кетишлари хавфи бор.

عَنْ سُفْيَانَ قَالَ: كَانَ مُجَاهِدٌ يَقُولُ فِي قَوْلِهِ عَزَّ وَجَلَّ: ﮋﭨ ﭩ ﭪﮊ قَدْ ذَهَبَ مَالُكَ مَلُومًا لَائِمًا لِنَفْسِكَ فِيمَا بَيْنَكَ وَبَيْنَ رَبِّكَ.

Суфёндан ривоят қилинади:

«У Зот азза ва жалланинг «...Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин» (Исро сураси, 29-оят) деган қавли ҳақида Мужоҳид: «Молинг сен ва Роббинг ўртасидаги нарсада маломат қилинган ҳолида, ўзингга маломатчи бўлган ҳолда кетди», дер эди».

 

Қуръони Каримнинг Исро сурасидаги «Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин» деган оятнинг мазмуни сўралганда, улуғ тобеъинлардан Мужоҳид розияллоҳу анҳу шундай жавоб берганлар: «Бунинг мазмуни, молинг беҳудага, маломатга учрайдиган ишларга ишлатилгани – сен билан Аллоҳнинг ўртасидаги савобли нарсага ишлатилмаганидир. Яъни Аллоҳ сенга мол-мулк берган эди, садақа қилиш имконинг бор эди, садақага ваъда қилинган даражаларга эришиш ва жаннатга кириш имкониятинг бор эди. Бироқ сен садақа қилмадинг, бошқа нарсага ишлатдинг. Энди сенда маломат, ҳасрат қолди, холос».

Бу ерда келган маъно ояти кариманинг маъноларидан фақат биридир. Мужоҳид раҳматуллоҳи алайҳи оятнинг молни ноўрин сарфлашдан қайтариш маъносини айтганлар. Шу билан бирга, мазкур ояти кариманинг бошқа маънолари ҳам бор. Келинг, ўша оятнинг тўлиқ тафсирини ўрганайлик.

Аллоҳ таоло Исро сурасида айтади:

«Қўлингни бўйнингга боғлаб олма. Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма. Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин» (29-оят).

Бу ояти каримада пулу мол сарфи аслида қандай бўлиши кераклиги баён қилинмоқда.

«Қўлингни бўйнингга боғлаб олма».

Яъни бахил бўлма. Оятда бахиллик жуда ажойиб бир тамсил ила васф қилинмоқда. Қўлини бўйнига боғлаб олган одам ҳеч қачон ҳамёнига қўл сололмайди ва ундан пул олиб, бировга нафақа бера олмайди.

Демак, бахил одам «Кутилмаганда ҳамёнимга қўл солиб, бировга пул бериб юбормай» деб, қўлини бўйнига боғлаб олган кишига ўхшатилмоқда.

«Уни бир йўла ёзиб ҳам юборма».

Яъни қўлингни бир йўла ёзиб, бор-йўғингни бошқаларга бериб, тугатиб ҳам қўйма.

«Яна маломат ва ҳасратда ўтириб қолмагин».

Ўйламасдан, борини беҳуда сарфлаб, сариқ чақасиз қолган одам маломатга учрайди. Уни ҳамма маломат қилади. Нотўғри ва ноўрин тасарруфини қоралайди.

Шунингдек, вақт ўтгандан кейин унинг ўзи ҳам қилган ишига пушаймон бўлиб, ҳасрат-надомат чекади. Исломда ҳар бир нарсани меъёрида қилиш тавсия этилади.

Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ёки, аксинча, жуда йўқ даражага ҳам тушириб қўйилмайди. Балки ўртача ва меъёрида адо этилади.

Эслатма: Бу китобда энг афзал асрда яшаб, ижтимоий муомалалар бўйича оламга олий мақом намуна тақдим этган кишилардан нақл қилинган тарбия, ахлоқ ва одобга тўла матнлар жамланган. Уларни ҳаётимизга татбиқ қилишга муваффақ айласин!

«Яхшилик ва силаи раҳм» китоби 1-жуз

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 5 октябрдаги 03-07/7613-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. , . . Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Яхшиликларнинг энг давоми...

3259 09:00 / 30.06.2022
Отаонага яхшилик қилишга, уларнинг итоатида бўлишга жуда кўп тарғиб қилинади. Уларнинг фарзанддаги ҳақлари жуда юқори мартабага қўйилади. Аммо ҳамма нарсанинг давоми...

1718 16:34 / 22.07.2024
Одатда одамларда .Қиз бола бировнинг ҳасми, эртаиндин эрга тегиб кетиб қолади. Ундан нима фойда бўлиши мумкин,, деган салбий фикр бўлади. .Ўғил бола эса доимо давоми...

1224 16:47 / 05 июль
Умму Саъид бинт Мурра Феҳрий отасидан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мен ва етимнинг кафили жаннатда худди ушбу иккиси кабидир. Ёки бу билан бу давоми...

2459 16:17 / 25.01.2020
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021