Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бу ердаги икки масала фароиз уламолари орасида машҳур бўлган. Биринчиси «Кичик динория», иккинчиси «Катта динория» дейилади. «Кичик динория»даги меросхўрлар бари аёллардан иборат бўлиб, ушбу аёлларнинг ҳар бири меросдан бир динор олишган. Бунинг кўриниши қуйидагича.
Масаланинг кўриниши
Бир киши вафот этиб, ортидан учта хотини, иккита момоси, ота бир саккиз синглиси, она бир тўртта синглиси қолди. Ундан 17 динор мерос қолган. Учта хотинга ¼ бўлиб, у 3 ҳисса бўлади. Иккита момога 1/6 бўлиб, у 2 ҳисса бўлади. Ота бир саккизта сингилга ⅔ бўлиб, у 8 ҳисса бўлади. Она бир тўртта сингилга ⅓ бўлиб, у 4 ҳисса бўлади. Масаланинг асли 12 дан 17 га авл бўлди. Мерос 17 динор бўлгач, масаланинг асли ҳам 17 дан бўлади. Бу билан ҳар бир меросхўрга 1 динордан тегади. Шунинг учун бу «Кичик динория» деб аталади:
| 12 |
17 |
Масаланинг асли 12 дан 17 га авл бўлди |
| Учта хотин ¼ |
3 |
Ҳар бир хотиннинг улуши бир бўлиб, 1 динордан тегади |
| Иккита момо 1/6 |
2 |
Ҳар бир момонинг улуши бир бўлиб, 1 динордан тегади |
Ота бир сингил саккизта ⅔ |
8 |
Ҳар бир ота бир сингилнинг улуши бир бўлиб, 1 динордан тегади |
Она бир сингил учта ⅓ |
4 |
Ҳар бир она бир сингилнинг улуши бир бўлиб, 1 динордан тегади |
«Ислом шариатида мерос илми» китобидан
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 24 августдаги 03-07/5163-рақамли ҳамда 2022 йил 27 сентябрдаги 03-07/7348-рақамли хулосалари асосида тайёрланди.