
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши беш кишилик таом ҳозирлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва яна тўрт кишини таклиф қилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари билан яна бир кишини олиб келдилар. Мезбоннинг дарвозаси олдига келганларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уй эгасига: «Бу киши мен билан келди. Агар хоҳласанг, бунга изн бер, кирсин. Агар хоҳламасанг, қайтиб кетади», дедилар. Шунда уй эгаси: «Эй Расулуллоҳ, унинг киришига изн бераман», деди.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан
Таржимон Анвар Аҳмад
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2290-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.