1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Набий алайҳиссаломнинг доим ўқиб юрган дуолари

09:00 / 19.05.2022 7687 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидаги дуоларни кеч кирганида ва тонг отганида ҳеч тарк қилмас эдилар:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَافِيَةَ فِي الدُّنْيَا وَالآخِرَةِ اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ العَفْوَ وَالعَافِيَةَ فِي دِينِي وَدُنْيَايَ وَأَهْلِي وَمَالِي. اللهُمَّ اسْتُرْ عَوْرَاتِي وَآمِنْ رَوْعَاتِي. اللهُمَّ احْفَظْنِي مِنْ بَيْنِ يَدَيَّ وَمِنْ خَلْفِي وَعَنْ يَمِينِي وَعَنْ شِمَالِي وَمِنْ فَوْقِي وَأَعُوذُ بِعَظَمَتِكَ أَنْ أُغْتَالَ مِنْ تَحْتِي

«Аллоҳумма инний ас`алукал ъафийата фиддунйа вал ахироҳ. Аллоҳумма инний ас`алукал ъафва вал ъафийата фий дийний ва дунйайа ва аҳлий ва малий. Аллоҳуммастур ъавротий ва амин равъаатий. Аллоҳуммаҳфазний мин байни йадаййа ва мин холфий ва ъан йамийний ва ъан шималий ва мин фавқий ва аъузу биъазоматика ан уғтала мин таҳтий».

Маъноси: Аллоҳим, мен Сендан дунё ва охиратда офият сўрайман. Эй Раббим, динимда ва дунёимда, аҳлимда ва молимда афв ва офият сўрайман. Эй Раббим, авратимни бекит, хавфларимни омонликка айлантир. Эй Аллоҳим, мени олдимдан, орқамдан, ўнг томонимдан, чап томонимдан, устимдан сақлагин. Эй Раббим, остимдан ҳалок қилишингдан Сенинг азаматинг ила паноҳ тилайман.

Абу Довуд, Насаий, Ибн Можалар ривояти.

Муаллиф
Анвар Аҳмад
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бавл қилаётганларида бир киши у зотга салом берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

2716 08:49 / 24.07.2019
Аллоҳ таоло .Энг гўзал исмлар Аллоҳникидир. Бас, Унга улар ила дуо қилинг,, деган .Аъроф, сураси, 180оят. Аллоҳнинг барча исмлари гўзалдир. Мўминмусулмон банда давоми...

1371 04:16 / 26.09.2025
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Агар бирортангиз масжиддан чиқишни хоҳласа, иблис аскарларини чақиради. Ва давоми...

3265 15:45 / 28.09.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бу киши муаззин иқомат айтаётганини эшитсалар .Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил давоми...

1766 09:02 / 26.01.2025